3:05

Эрамиз бошларида медицина

MP3

Ассалому алайкум қадрдон радио тингловчи дўстлар. Бу суҳбатимиз бошқаларига ўхшамайдиган антиқа ва қизиқарли тарзда ўтишига ишончим комил. Чунки бу ҳақида ҳали гаплашмаганмиз. Сиз эрамизнинг бошида ёки эрамиздан аввал медицина қандай аҳволда бўлганини биласизми? Агар билмасангиз суҳбатимизни диққат билан тингланг. Қадимда бугун даволаш осон бўлган касалликларни даволашнинг иложиси бўлмаган. Сабаби медицина бугунгидай ривожланган эмасди. Қадимги китобларга қарайдиган бўлсак, касалликлар ҳақида сўз кетар экан, бу касалликларнинг номлари ёзилмаган. Бу ҳақида тахмин қилишимиз мумкин. Муқаддас Калом Библияда ҳам касалликлар ҳақида тез-тез тилга олинган. Шунга кўра биз ўша даврларда тери касалликлари авж олган дейишимиз мумкин.

Қурғоқчилик, иссиқ ҳаво дезинтерия, вабо, сил, сувчечак каби касалликларни келтириб чиқарган. Асаб касалликлари ҳам тез-тез учраб турган. Бу касалликларни одамлар «жин чалиб кетибди», дея таъриф беришган. Бу касалликнинг пайдо бўлишига ёвуз руҳ сабабчи деб ҳисоблаганлар. Халқ тутқаноқ тутишини ойга боғлашган. Ойнинг таъсирида шундай холатга тушади деб ишонганлар. Бу касалликларга бир хил назар билан қарашган, яъни касалликларнинг асосий сабабчиси – нопок рухлар. Шу сабаб, халқ орасида сеҳргарлар, жодугарлар кўпайган. Улар турли амаллар билан нопок руҳларни ҳайдашга уринишган. Иброний халқи эса бу нарсага бошқача фикрда бўлишган. Яъни соғлиқ, Худонинг марҳамати, касалликлар эса Худо билан муносабат бузилганинг оқибатидир. Ибронийлар сеҳр-жоду қилишни таъқиқлашган, шунга қарамай, оддий халқ шифо топиш илинжида жодугарларга югуришган.

Бундан келиб чиқадики, ўша даврларда кўпчиликнинг уйида кичик ҳажмли бут ёки бошқа бир нарсанинг тасвири туширилган ҳайкалчалар бўлган. Бундай ишлар ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмаган. Худо ягона шифоловчи Зот. У ўз халқига бир қатор амрларни берган. Соғ-омон бўлиб, узоқ умр кўришни истаган киши бу амрларга амал қилиши керак эди. Худога қулоқ солмаслик касалликни келтириб чиқарарди. Баъзида Худо пайғамбарларга шифолаш инъомини берган.

Эрамиздан аввалги 1750 йилда Бобил шохи Хаммурапи шифокорларга тегишли қонун қоидалар чиқарган. Унга кўра шифокорларнинг меҳнатига ҳақ тўланиши, операцияни яхши қилолмаган шифокор қонунга кўра жазоланиши шарт эди. Эрамиздан аввалги 2 асрга келиб шифокорлар кескин даражада кўпайди. Касалликлар қандай шифоланган?

Кундалик мажбурий дам олиш соатлари кишиларнинг жисмонан ва руҳан кучга тўлиб, организмнинг тикланишига имкон берган.

Баъзи бир озиқ махсулотларини истеъмол қилиш тақиқланган. Масалан. Чўчқа гўшти. Субтропик иқлимда чўчқа гўштини истеъмол қилиш овқатдан заҳарланишни келтириб чиқариши мумкин эди. Ундан ташқари ифлосланган сувни ичиш таъқиқланганди.

Ҳамма эркаклар жинсий касалликнинг олдини олиш учун суннат қилиниши шарт эди.

Қаридошларнинг турмуш қуриши таъқиқланган. Бу ҳақидаги маълумотларимизни кейинги суҳбатларимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top