Ассалому алайкум. Киши ўз олдига бирор бир мақсадни қўядида, унга эришиш учун жон жаҳди билан ҳаракат қилади. Шу мақсадга эришиш йўлида йиллар ўтади. Ва ниҳоят кўзлаган мақсадига етганида, эришган нарсасидан хурсанд бўлмайди. Нега? Йўқ, албатта хурсанд бўлади, шунча йил бўш келмай, ҳаракат қилганидан, ортга чекинмаганидан хурсанд бўлади, бироқ эришган нарсасидан кўнгли тўлмайди.
Баъзилар эса ўз олдиларига мақсад қўядиларда, ўша мақсадни амалга ошириш учун, кўп ўрганади, ўқийди, ҳар томонлама кўриб чиқади-ю, аммо ишга кириша олмайди. Ëки бўлмаса яна бир бошқа холатлар бор. Мақсад бор, киши бор кучи, билан шу мақсадга эришиш учун ҳаракат қилади, бунча ҳаракатдан кейин аллақачон ўша мақсадга етишиш керак эди, аммо ундай бўлмайди.
Нега дейсизми? Маълум бўлишича, ҳар қандай мақсадни ҳам мақсад деб бўлмас экан. Инсон ҳамма мақсадига ҳам эришавермайди. Ҳақиқий мақсад қандай бўлишини билишни истайсизми? Мақсаднинг беш мезони бор.
Шахсан сизга тегишли бўлган мақсаднигини мақсад дейиш мумкин. Шахсан ўзингиз эришишингиз мумкин бўлган мақсадлар мақсад бўлади. Масалан, сиз ўз олдингизга: «Мен келажакда шифокор бўламан», ёки «Мен олти ой ичида инглиз тилини ўрганаман» каби мақсадларни қўйишингиз мумкин. Бу шахсан сизга тегишли бўлган мақсад. Агар бунинг акси бўлса-чи? Масалан: «Мен уни мени ҳурмат қилишга мажбур қиламан», ёки «болаларим бахтли бўлишларини истайман», каби мақсадлар.
Бу мақсадлар билан юқоридаги мақсадларнинг фарқини сезяпсизми? Юқоридаги мақсад шахсан сизга тегишли эди. Қуйидагилари эса сизга тегишли эмас.
Мақсад ҳақиқий бўлиши учун сизда бирор нарсага эришиш хохишидан ташқари, шу мақсадга эришиш учун қатъий ҳаракат ҳам зарур. Агар ўз мақсадингизга эришиш йўлида, қатъий ҳаракат қилиш бор бўлса, шу мақсадга эришиш йўлида босилган ҳар бир қадамингиз сизга шодлик бағишлайди. Шундай бўлгач, мақсад томон яна ва яна қадам ташлаш иштиёқи кучаяди.
Ҳақиқий мақсаднинг мақсад бўлишида, сизнинг айтган ҳар бир сўзингиз аниқ ва равон бўлиши керак. Сиз шунчаки, «Оилада мутаносиблик бўлиши керак», деганингиз аниқ мақсад эмас.
Сиз оилада айнан нима бўлишини истайсиз, шуни ойдинлаштириб, аниқ айтишингиз лозим.
Мақсадни узоқ вақтга эмас, яқин вақтга белгилаб қўйиш керак. Узоқ келажак ҳақида мақсад қилиш тўғри эмас. Чунки келажакда сизни нима кутаётганини билмайсиз. Шунинг учун ҳам яқин келажак, масалан, икки – уч борингки 6 ой, ёки бўлмаса бир йил учун мақсад қилинг.
Мақсадни белгилашнинг энг қийин мезони бу бешинчи мезондир. Чунки киши ўзининг олдига бирор бир мақсадни қўяр экан, бу мақсадга эришиш унинг учун нимага кераклигини аниқ белгилаб олади. У нима учун шу нарсага эришиш кераклигини билади. Агар мақсадимизни аниқ белгилаб олсак, бу мақсад биз кўзлаган натижага олиб борадими-йўқми, бу ҳақида ҳам бош қотиришимиз керак.