3:01

Суҳбатлашиш қоидаси

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Ҳеч эътибор қилганмисиз, ишда ёки уйда бирор бир ножўя сўз туфайли, ортиқча машмашалар келиб чиқади. Кимнингдир сизга нисбатан муомаласи, гап-сўзлари ёқмагани учун бошқа бир киши билан суҳбатлашишни маъқул кўрасиз. Бундай ҳолатлар учраб туради. Лекин негадир ҳеч ким тўғри суҳбатлашишни ўрганишга ҳаракат қилиб кўрмайди.

Бу борада ўрганишнинг ҳеч ҳам кечи бўлмайди. Икки ёки уч киши орасидаги муносабатларни тўғрилашнинг ҳеч ҳам кечи йўқ. Ишхонада, оилада, қариндошлар орасида бирор ортиқча гап туфайли келиб чиққан, совуқчиликни суҳбатлашишни ўрганиш орқали тўғрилаш мумкин. Бунинг учун икки киши гаплашаётганда бир-бирини эшитишни ўрганиши керак.

Ана шунда ортиқча, гап-сўзлар, баҳслар ва қуруқ сўзларга ҳожат қолмайди. Суҳбатдошингиз билан муносабатлар яхши бўлишини истасангиз, имкон борича, унга маслаҳат бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки бугунги кунда кўпчилик, «Ундай қилишинг керак эди», «Бундай қилишинг яхши бўлмабди», — каби маслаҳатларга зор эмас. Бу уларга ёқмайди. Бунинг ўрнига сиз имкон қадар маслаҳат бермасликка ҳаракат қилинг. Агар бунинг иложини тополмасангиз, унинг ҳолатида нима қилиш мумкинлиги ҳақидаги фикрингизни айтиб ўтинг.

Агар ишхонада, ҳамкасбингиз сизнинг ишингизга салбий таъсир кўрсатадиган бирор бир иш қилса, албатта бундан ранжийсиз. Бу билан сизнинг ишингизни ҳам орқага сурилишига сабаб бўлди.

Бундай ҳолатларда дарҳол асабийлашиб, кераксиз ва кейинчалик афсусланадиган совуқ сўзлар айтмасдан, ўзингизни тинчлантиринг. Бир оз вақт ўз хонангизга кириб мулоҳаза қилинг, бундай ҳолатда муносабатларга салбий таъсир кўрсатмайдиган сўзларни ўйлаб кўринг. Шундан сўнг юмшоқлик билан нима учун бундай бўлаётанини сўранг. Унинг сабаби қониқарли бўлса, бунинг учун унга бирор нарса дейишнинг кераги йўқ. Бироқ акси бўлса, бу ҳақиқатдан ҳам унинг айби билан бўлган бўлса, бу ҳаракати билан сизга ва бошқаларга қанчалик зиён келтирганини айтиб, кейинги сафар ундай қилмасликка унданг.

Бу иш борасида ортиқча гаплардан қочишга урининг. Шундай гапиринг-ки, гапингиз қисқа, маъноли ва таъсирли бўлсин. Ортиқча гаплар уни ақлли қилиб қўймайди.

Аксинча сиз ортиқча гапириш билан унга тушунтирмоқчи бўлган фикрларингиз ҳам тарқалиб кетади.

Муаммони ойдинлаштириб олгач, ҳамкасбингиз бирданига ўз ишига ёки сизга бўлган муносабатини тезда ўзгартириб қолмайди. Бу борада сабр қилишингизга тўғри келади. Ҳаётда инсонлар билан яшаб, ишлар эканмиз, умуман келишмовчиликлардан қочишнинг иложи йўқ. Баъзида кичкина келишмовчиликлар ҳамкасбларни яқинлашувига сабаб бўлади. Ҳамкасбингиз ёки бирор бир танишингиз билан орангиздаги келишмовчилик ҳақида суҳбатлашиш учун ҳам тўғри вақт ва тўғри жойни тайин қилиш керак бўлади. Ҳаммаси рисоладагидек бўлса, орадаги вазият юмшаши мумкин. Сиз турли мавзуларга қизиқасизми, шундай бўлса, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг. У сизга маъқул бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top