MP3

Ассалому алайкум. Сулаймон пайғамбар ҳақида эшитмаган киши бўлмаса керак. Баъзилар Сулаймоннинг пайғамбар ва шоҳ бўлганидан бошқасини билмайди. У ҳақида кўплаб афсоналар, маталлар тўқилган. Сулаймон пайғамбар ҳам Муқаддас Каломдан жой олган муҳим шахслар сирасига киради. Бугун унинг бошқа қирраларини очиб берувчи фактларни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Сулаймон – доно киши бўлгани ҳаммамизга маълум. Бу донолик қаердан келди. Камтарликдан эмасми?! У Худонинг таклифига очкўзлик қилмади, худбинлик қилмади, аксинча, Худо берган вазифани Худо истаганидек адо этиши учун донолик сўради. Сулаймон нафақат ўз халқи орасида қаҳрамон деб донг таратган, уни яқин атрофдаги давлатлар ҳам яхши билар ва улар орасида ҳурмати ва обрўси кучли эди.

Тарихда, Александр Македонскийдан ташқари бошқа ҳеч бир шахс исроилликлар, араблар ва эфиопияликлар халқ адабиётида бунчалик кучли таассурот қолдирмаган. Сулаймон пайғамбарнинг ҳаётидан ҳам ўзимизга хулоса чиқарамиз. Шу дунё ичидан бошқалар билан бирга яшар эканмиз, камтарликни унутмаслик керак. Чунки Худо камтарликни севади. Сизнингча Сулаймон пайғамбар қандай шахс эди? У сиз билан бизга ўхшаш, бироқ, фарқи шох ва пайғамбарлигида эди. Шох Довуд ўғли Сулаймонга, кучли, катта империяни қолдирди. Давлат сиёсатини Довуд жуда тўғри ташкиллаштирган, империянинг мустаҳкамлиги учун мана шу сиёсатга кўра иш тутиш зарур эди. Сулаймон даврида исроил давлати, тинчлик ва ободликка эришди. Сулаймон қурувчиликка, эътибор қаратди. У қабилалар ичидан қурувчи ишчиларни кўпайтирди.

Унинг энг катта бунёдкорлик ишларидан Қуддус маъбади жуда машхур бўлиб, то ҳозиргача уни Сулаймон маъбади деб эслашади. Уни ўз кўзимиз билан кўрмаган бўлсак-да, бу маъбаднинг қанчалик, маҳобатли, гўзал ва санъат асари кўринишида бўлганини тасаввур қила оламиз.

Сулаймон бунёдкорлик ишларига диққатини қаратар экан, бу ҳолатда четдан келган усталарнинг аралашувисиз маъбад қурилмас эди. Чунки Исроил халқи қадимдан чўпонлик билан машғул бўлган. Уларда ҳам қурувчилар бўлган, бироқ аввалдан кўчманчи бўлиб келган халқ орасидан чиққан қурувчилар, чет давлатларнинг қурувчиларидан моҳир эмасдилар. Шу сабаб Сулаймон Худо учун қурдирган маъбад ишида четдан усталар чақириб, унинг ажойиб, дунёдаги ҳеч бир иморатга ўхшамайдиган, бетакрор чиқишини истади.

Сулаймон Худога бўлган муҳаббати сабаб, Унга гўзал бир маъбад қурдирди. Сиз билан биз Худо учун нима қила оламиз? Ўйлаб кўрсак, жавоби маълум бўлади.

Маъбад босқинчиликлар натижасида бузилиб вайрон бўлиб кетган бўлса ҳам, Ханон юртида олиб борилган археологик қазишмалар чоғида, дастлаб қурилган Сулаймон маъбадининг чизмасини тиклашга эришилди.

Сулаймон империясини атрофдаги халқлар билан дўстона муносабат, қўшни подшоликнинг қизига уйланиш ва кучли армия ташкил қилиш орқали мустаҳкамлашни маъқул кўрган. Сулаймоннинг рафиқалари шунчалик кўп эдики, уларнинг орасида Фиръавннинг қизи ҳам бўлган. Холбуки, Худо исроил халқига бошқа халқлар билан қуда бўлмасликни буюрган эди. Бироқ Сулаймон шу жойда илк хатога йўл қўйди. Унинг бу гуноҳи унга қимматга тушди. Итоатсизлик қилишдан сақланинг. Бунинг оқибати ёмон.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top