3:11

Тойота ким ёки нима?

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги кунда «ТОЙОТА» русумли автомобилларни ҳамма билади. Лекин Кипчиро Тойода ҳақида эшитмаган бўлса керак. Ваҳоланки, Кичиро Тойода бўлмаганида, эҳтимол бу машина ҳам умуман яратилмаган бўларди.

Гап шундаки, жаҳонда АҚШнинг «Женерал моторс» ва «Форд мотор» компанияларидан кейин 3 ўринда турадиган японияликларнинг «Тойота» автомобиллар компанияси асосчиси Тойода Кипчиродир. Қандай ихтирочининг ҳаёт йўлини ёки бирор бир муваффақиятга эришиш йўлини қараманг, ҳаммаси энг аввало оддий нарсалардан иш бошлашган. Тойода компанияси ҳам тўқимачилик машиналари ишлаб чиқариладиган заводнинг бир бўлинмаси сифатида иш бошлаган. Кейинчалик 1937 йилдан бошлаб ажралиб чиққан.

Ҳа, мен бу компания ҳақида яхши биламан. Ҳар бир эркак бу русумли машинадан ҳайратланади. Бу компания ажраб чиққач фақат ўн йилдан сўнг эса 1947 йилда биринчи енгил автомобилни чиқарди. Автомобил кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Бундан қувонган компания ходимлари янги конструкциядаги автомобиллар турини ўйлаб топа бошлади. Кўпчилик бу русумдаги автомобилларнинг «Королла» «Керика», «Спринтер» «Карина», «Таркел», моделларини жуда яхши билади. Буларнинг ҳар бири турли йилларда чиқарилган бўлса ҳам, ҳар бири, мукаммаллиги ва мустаҳкамлиги билан шуҳрат қозонган. Ҳозир, «Тойота» компаниясининг ваколатхоналари бир қанча давлатларда фаолият юритмоқда. Айтгандай, бу компанияда автомобилларни йиғиш жараёни 98 фоиз роботлаштирилган.

Ҳа, сиз эркакларга техника бўлса бас. Бошқа ҳамма нарсани унутасизлар. Бироқ мен Кипчиро Тойоданинг бу техник ютуқларга эришишига асос бўлган нарсалар ҳақида гаплашмоқчиман. Бу болакай ёшлигида, ўта тиришқоқ ва қизиқувчан бўлган экан. Ота-онаси унинг бу тиришқоқлиги ва қизиқишини тўғри йўналтира олган. Унинг техникага қизиқиши ва уқувини сезган ота-она унга шу иш билан шуғулланишга рухсат беришган. Гарчи, улар фарзандининг қора мойга беланиб ишлашини ёқтирмасалар ҳам, бу борада унинг қизиқишини устун қўйиб, жуда тўғри иш қилганлар, деб ўйлайман. Ҳар бир ихтирочи, дастлаб, кўпгина инқирозларга учрайди. Қилган ихтиролари, муваффақиятсиз чиқади. Бундай ҳолатлар Тойоданинг ҳам ҳаётида учраган. Унинг эслашича, шундай пайтларда унга далда бўлиб, яна олға интилишига ота-онаси сабабчи бўлишган экан.

Ҳа, бундай ёрдамларни унутиб бўлмайди. Менимча ҳар бир машхур ихтирочи ишбилармоннинг ёнида турадиган, далда бўладиган кишиси бўлган. Бундай кишиларсиз муваффақиятларга эришиш қийин. Бутун дунё японларнинг таълим системасидан ҳайратланади. Улар аслида ҳам ҳаракатчан, тиришқоқ ва билимга чанқоқ кишилар. Уларнинг шундай бўлиб етишишига ким сабабчи, албатта тиришқоқ ва меҳнаткаш ота-оналари-да. Сизнингча уларда дангаса болалар бўлмайдими? Ëки бўлмаса уқувсиз болалар бўлмайдими? Албатта бор. Лекин билишимизча улар шундай болаларни ҳам ўзлари қизиқадиган соҳага йўналтира биладилар. Биргина Тойода «Тойота мотор» компаниясига асос солиб, дунёни ҳайратга солди. Бугунги кунда Тойота русумли автомобилни минишни орзу қилмайдиган эркак топилмаса керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top