3:28

Новуходносор 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Сизларга ваъда бериб айтаманки, бугунги суҳбатимиз аввалгисидан ҳам қизиқарлироқ бўлади. Мен ҳам бу суҳбатни бажонудил олиб бораман. Ўтган сафар ёдингизда бўлса, дунёга донғи кетган дунёнинг етти мўъжизасидан бири Осма Боғларни барпо қилдирган Бобил шохи Новуходносор ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун ҳам у ҳақидаги баъзи воқеаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бир куни шох Новуходносор бир туш кўрди. Бу жуда ғайри табиий ва келажакка таалуқли туш эди.

Келинг бу туш ҳақида мен батафсилроқ ҳикоя қиламан. Шоҳ бир туш кўрганини ва аъёнлари уни таъбирлаб беришини сўрайди. Унинг қўли остидаги фолбин-у, раммоллар: «Қандай туш кўрганингизни айтинг, биз уни таъбирлаймиз», — дейишди. Бироқ шоҳ агар сизлар чиндан ҳам фолбину, раммол бўлсангиз, менинг қандай туш кўрганимни менга айтиб беринг, дейди. Табиийки, улар шохнинг қандай туш кўрганларини тополмайдилар. Бундан ғазабланган шоҳ, саройдаги ҳамма маслаҳатчиларни ўлимга ҳукм қилади. Улар орасида Дониёр ва дўстлари ҳам бор эди.

Ҳа, Дониёр ва унинг дўстларининг ўлиб кетиши ачинарли ҳол. Лекин у шоҳ ҳузурига бориб, тушни ва унинг таъбирини топиш учун шоҳдан муҳлат сўрайди. Ўша кеча Дониёр ҳам дўстлари ҳам Худога илтижо қилиб, тушни ва таъбирини очиб беришни сўрайдилар. Ўша кеча, Худо уларга шоҳ Новуходносор кўрган тушни ва унинг таъбирини очиб беради. Худо Дониёрга тушларни таъбир қилиш қобилиятини ҳам берган эди. Эртаси куни Дониёр шоҳ ҳузурига кириб, унинг қандай туш кўрганини айтиб беради. Сиз унинг қандай туш эканини биласизми?

Албатта. У шоҳга шундай дейди: «Олампаноҳ, сиз ухлаб тушингизда келажак ҳақида бир туш кўргансиз. Сиз тушингизда баҳайбат бир ҳайкал кўрдингиз. Ҳайкалнинг боши тоза олтиндан, кўкрак ва қўллари кумушдан, бели ва сонлари бронзадан, болдирлари темирдан, оёқларининг бир қисми, лойдан, бир қисми эса темирдан эди. Унга қараб турганингизда, тоғдан бир тош думалаб келиб, ҳайкални парча-парча қилиб ташлади. Ҳайкалга урилган тош эса катта тоғ бўлиб ер юзини қоплади. Бу сиз кўрган туш эди.

Рухсат берсангиз тушнинг таъбирини мен айтиб берсам. У шундай дейди: Сиз кўрган тушнинг таъбири шундай, олтин бош бу сиз. Сиз каби буюк шоҳни дунё ҳали кўрмаган. Сиздан кейинги шоҳлик заифроқ бўлади. Бу кумуш кўкрак ва қўлларнинг белгиси. Сўнг ҳайкалнинг бронза бели ва сонлари ифодаланган учинчи шоҳлик ҳукмронлик қилади. Ундан кейин темирдай қаттиқ тўртинчи шоҳлик пайдо бўлади. Темир билан лой аралашган оёқлар эси бўлинган шоҳлик бўлади.»

Тушнинг таъбирини олимлар шундай шарҳлашади: тилла бош бу – Бобил шоҳлиги, ҳайкалнинг кумуш қисми бу Мидия ва Форс шоҳлиги. Бу шоҳликка Кир эр. ав 539 йилда асос солган. Ҳайкалнинг бронза бели ва сонлар бу — Искандар Зулқарнайн асос солган шоҳликка ишора. Темир болдирлар Рим ипериясидир. Бир қисми лойдан, бир қисми темирдан бўлган оёқлар Зулқарнайндан кейин парпо бўлган иккита Юнон сулоласини билдиради. Мана шундай. Худо қанчалик оқил ва доно. У ҳамма нарсани олдиндан билади. Бу тушнинг таъбири Новуходносорни ҳам ҳайратга солди ва Дониёр пайғамбарни юқори мансабга кўтарди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top