3:01

Махсус одатлар

MP3

Ассалому алайкум. Ҳаётнинг булоғи оиладан бошланади. Хақиқий ҳаёт оилада. Оилалар турлича бўлади. Бахтли ва бахтсиз. Ҳар бир оила бир-бирига ўхшамаган тарзда турлича. Бу оилаларни хурсанд қиладиган ёки ғамга ботирадиган сабаблар ҳам турлича. Ҳар бир даврда оилалар ва одатлар бир-бирига ўхшамаган тарзда бўлган. Масалан «Нафақага чиқиш» деган сўз қадимги исроилликларга мутлақо тушунарсиз сўз бўлган ва табиийки бу сўз ҳозирги одамлар каби уларни хафа қилмаган. Бироқ оиланинг баъзи бир қоидалари ва одатлари борки, улар ҳар бир замонда ҳам ўзгаришсиз қолаверади. Булар фарзанд туғилиши, тўй ва ўлим.

«Мана ўғиллар-Худованд берган насиба,

Фарзандлар – Худованд берган мукофотдир.

Ботирнинг қўлида ўқлар қандай бўлса,

Ëшлик чоғида кўрган ўғиллари ҳам шундайдир.

Ўқдони улар билан тўлган эр бахтли!

Майдонда душманлари билан даъволашса,

Элнинг кўзи олдида шарманда бўлмас.

Забур китобида ёзилган мана шу оятлар қадимги исроил халқининг фарзандларга бўлган муносабатини билдиради. Катта оила Худо марҳаматининг белгиси эди. Агар оилада фарзанд бўлмаса, Худо бу оилани марҳаматламабди, дейишган. Ундан ташқари боласизлик ҳар икки шахс учун ҳам энг оғир синов бўлган. Оилада ўғил фарзандлар қадрланган. Биринчи ўғил фарзанддан кейин эса онанинг исми ҳам бошқача атала бошланган. Масалан: «Юсуфнинг онаси, ёки Ишайнинг онаси». Ўғиллар катта бўлиб, ер ишларида ота-онасига ёрдамлашишган. Қизлар ҳам рўзғор ишларига қарашишган. Бироқ уларнинг ишлари у қадар муҳим саналмаган.

Қадимги Исроил халқининг бир одати менинг эътиборимни тортди. Қарангки улар ҳам қизларини турмушга беришаётганларида куёв томондан қалин пули олинган экан. Бу худди оиладаги бир ишчи кучини олиб қўйишаётгани учун тўлов пули хисобланган. Ўғил фарзандлар оила бошлиғининг авлод давомчиси бўлган. Ўғил бўлмаган хонадоннинг келажаги ҳам йўқ деб хисоблашган. Шунинг учун ҳам бир киши фарзанд кўрмай ўтса, унинг яқин қариндошларидан бири мархумнинг бевасига уйланиши, биринчи туғилган фарзандга эса марҳумнинг номини ва мол-мулкини бериши керак бўлган.

Қизиғи шундаги жуда кўп одатлари бизнинг одатларга ўхшаб кетаркан. Масалан чақалоқ туғилганидан сўнг унинг баданини туз билан артишган. Буни чақалоқ терисига фойдали деб билишган. Кейин эса йўргаклашган. Кунда бир неча марта чақалоқни зайтун мойи билан мойлаб, майдаланган мирт баргларини сепишган. Чақалоқни бир неча ой шундай парвариш қилишган ва йўргакда олиб юришган. Бу онага ҳам чақалоққа ҳам қулай хисобланган.

Сиз ёшлигингизда осма беланчакда ухлаганмисиз? Ҳа дейсизми? Қадимги исроилликлар ҳам чақалоқларини беланчакда ухлатишган экан. Уларнинг беланчаклари бизнинг ҳозирги беланчаклардан фарқ қилмаган. Уларнинг одатларига кўра чақалоқ туғилиши билан исм қўйишган. Болаган чиройли ва маъноли исм қўйиш муҳим хисобланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top