Ассалому алайкум қадрдонлар. Сиз Худонинг халқи Иброхим пайғамбардан бунёд бўлгандан буён нималарни бошларидан кечирганларини биласиз. Улар 400 йил давомида Мисрликлар қўлида қулликда азоб чекишди. Бу халқнинг кўпайиб кетишидан қўрққан мисрликлар янги туғилган ўғил бола чақалоқни ўлдиришни буюрди. Шунга қарамай Худо уларни баракалади. Кейин эса Бобилликлар давлатни босиб олиб, исроил халқининг кўп қисмини асир қилиб олиб кетди. Иброний халқи эрамиздан аввалги 536 йилдагина Қуддусга қайтиб келишди. Қуддус маъбади тикланди. Эстер деган иброний қиз эса бутун бир катта бир халқнинг омон қолишида катта роль ўйнади.
Аслида суҳбатимиз бошини Эстердан бошласак ҳам бўлар экан-у, бироқ Эсфердан ҳам кўра кўпроқ бугун биз бу халқнинг даврлар давомида қанчалик кўп қийинчиликларни бошидан кечирганлари шунда ҳам омон қолганлари ҳақида суҳбатлашишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Эстер китоби бу қиз ва унинг амакиси ҳақида эмас, иброний халқининг ҳаёт-мамоти ҳақида ҳикоя қилади. Сиз иброний халқи қандай қилиб қутулиб қолганини билишингиз учун бу халққа нима ёки ким хавф солганини билишингиз керак. Шох Артаксеркс Юнонистонга қилган юришидан қайтиб келгач, қишги саройида қўним топди. Бироқ шохнинг хотини Астин хукмдорга ҳурматсизлик қилгани учун саройдан ҳайдалди. Шу сабаб бўлиб шоҳ мамлакатдаги ёш қизлар орасидан Эстерни малика қилиб танлади.
Бироқ Эстер ҳам амакиси Мордохай ҳам қизнинг иброний эканини шоҳга айтмасликка қарор қилишди. Бироқ шоҳнинг вазири Омон иброний халқини ёмон кўргани учун шоҳдан бу халқни қириб юборишга рухсат олади. Аммо ақлли Эстер эса халқини қутқариб қолиш йўлини топади. Эстер эрамиздан аввалги 478 йилда форс давлати маликаси бўлади. Малика бўлганидан беш йил ўтиб эса Исроил халқини қутқариб қолади. Бу китобда жуда муҳим тарихий тафсилот баён қилинади. Халқ ўшанда эндигина Бобил қуллигидан озод бўлган, ҳали ўзларини тиклаб улгурмаган эди.
Тасаввур қилинг, агар эрамиздан 500 йил олдин Исроил халқи бутунлай қириб юборилганда нима бўларди. Бу дунё тарихига туб бурилиш ясаб, ҳеч қандай яҳудий халқи ҳам, Масиҳ ҳам бўлмасди. Дунёнинг нажотига шу халқ билан бирга йўқ бўлиб кетган бўларди.
Аммо Худога шукрки ундай бўлмади. Форс шохи Артаксеркс давлатини Бобилдан 300 км шарқда жойлашган Суза шаҳридан туриб бошқарарди. 1852 йилда Лофтус деган киши бу шаҳарнинг қаерда жойлашганини аниқлади. Қазишмалар чоғида Артаксеркс 2 томонидан ёзилган лавҳани топди. Унда шундай дейилган эди: «Менинг катта бобом Доро бу қасрни қурдирган. Бобом Артаксеркс ҳукмронлик қилганда қаср ёниб кетди, бироқ мен уни қайта тикладим.» Артаксеркс 2 қайта тиклаган қаср даставвал Доронинг қароргоҳи эди. Айнан мана шу Доро исроил халқига ватанига қайтиб бориб, Қуддус маъбадини қайта тиклашга рухсат берганди. Артаксеркснинг ўғли Артаксеркс 1 эса Неемия пайғамбарга Қуддусни тиклашга рухсат берганди.
Эстер китобида Худо деган сўз учрамайди. Бунга бу китоб форс қўлёзмаларидан кўчириб олингани сабаб бўлса керак. Бироқ Худонинг ўз халқига бўлган ғамхўрлиги ҳеч бир китобда бунчалик аниқ баён қилинмаган.