3:29

Худо албатта жавоб беради

MP3

Ассалому алайкум. Сизлар бир нарсага астойдил интилсангиз, агар бу нарса Худонинг хоҳишига тўғри келса, Худо ўз вақтида интилган нарсангизга эриштиради. Бунинг учун қанча вақт кетишининг Худога аҳамияти йўқ. Биз бугун ҳаётимизда бўлаётган, муаммолар, гап сўзлар ва бунга Худонинг жавоби ҳақида гувоҳлик бўла оладиган бир аёлнинг гувоҳлигидан хабардор бўласиз. Бу гувоҳлик сизда ҳам бўлиши мумкин. Агар гувоҳлигингизни биз билан бўлишмоқчи бўлсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб, ўз гувоҳлигингизни ёзиб юборинг.

Аёл шундай ҳикоя қилади: «Мен кўп йиллардан буён, Худони биламан. Унинг ғамхўрлигини, иноятларини ҳис қилганман. Болаларим ёш бўлишганида уларга Калом бўйича тарбия беришга ҳаракат қилдим. Уларни доимо Худога ишонишга ундадим, улар учун ибодат қилдим. Бироқ улғайиб дунё ичига кириб, Худодан узоқлашишди. Бу менга оғир ботарди. Уларнинг бу муносабатларидан қалбим оғриб, ҳар куни Худога уларнинг ишончини орттиргин, деб ибодат қилишни бошладим. Ўғлим 21 ёшда. У 4 йил ҳаракат қилиб, ўзи севган касби бўйича ўқишга киролмади.

Бугунги кунда ўқишга кириш учун қаттиқ ҳаракат қилмаса бўлмайди. Бунинг учун тинмай ўқиш-изланиш ва Худога ибодат қилиш керак. Бироқ кўпчилик пулинг бўлмаса ўқишга киролмайсан, деган гапларга ишониб қолишган. Аммо мен сизларга айтаман, агар Худо сизнинг шу ўқишга киришингизни истаса, пулингиз бор-йўқлигига қарамай ўша ўқишга кирасиз. Бунинг учун албатта билимингиз ҳам имонингиз ҳам етарли бўлиши керак. Йигитча бахтли экан, чунки унинг имонли ва меҳрибон онаси бор. Келинг онанинг гапларини давом эттирамиз.

Ўқишга кириш учун пул бериш керак деган гаплар юради. Ўғлим ҳам шу гапларга ишониб қолди. У бир куни менга ойи бу йил имтихон топширмайман. Ўқишга киришим учун катта пул сўрашяпти. Бизда эса шунча пул йўқ. Яхшиси ишимни давом эттиравераман. Мен унга маслаҳат бердим. Бу йил ҳам ҳаракат қилиб кўришини, Худонинг хоҳиши нималигини билишга уриниб кўришини айтдим. Аммо мажбур қилмадим. Қарор қилишни унинг ўзига қўйиб бердим. У кетгач ибодат қилдим. Худо ибодатларимизни эшитади. У имтихонга борди. Имтихон жавоби чиққунча ибодат қилиб, Худонинг хоҳишини сўраб юравердим.

Ҳа бундай гуноҳликларни жуда кўп эшитганмиз. Афсуски имонлилар ҳам ўқишга пулсиз кириб бўлмайди, дея Худонинг қудратига, ғамхўрлигига, ибодатларимизга жавоб беришига шубҳаланиб қолишган. Кўп ота-оналар фарзанд улғайтиришяпти. Бир – икки йилдан кейин болалари ўқишга киришлари керак. Улар ҳам хозирдан ташвишга тушиб қолишган. Агар орамизда ҳали ҳам шундай кишилар бўлса, бу гувоҳлик улар учун катта янгилик бўлади. Гувоҳликнинг давомини эшитинг.

Бир куни ишдалигимда ўғлим телефон қилиб қолди: «Ойи, Худонинг хоҳишини билдим. Мен ўқишга кирдим. Ибодатларингиз учун, маслаҳатингиз учун раҳмат». Мен гапиролмасдим. Кўзимдан ёшлар қуйилиб келарди. Ич-ичимдан Худонинг ишларига қойил қолиб, унга шукр қилардим. Худо шу воқеа орқли қизимнинг ҳам ўғлимнинг ҳам имонларини кучайтирди. Энди улар Худо ибодатларни, ҳарактларни бесамар кетказмаслигини, албатта фарзандларига жавоб беришини билиб олишди. Худога шукур.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top