3:10

Кузнинг кичик қоидалари

MP3

Баъзи – баъзида кишини ўтиб кетган ёзнинг хумори тутади. Пишиқчилик, тўкинчилик, иссиқ, чўмилиш, таътил… Бу табиий хол. Куз ҳам йилнинг ажойиб фасли, фақат бунга кўникиш керак бўлади. Шунинг учун ёзги таътил давридан эсдалик бўлиб қолган ажойиб тасвирли суратларга хомуш термулиб ўтиргандан кўра, кузда соғлиғингизга эътиборлироқ бўлинг. Бунинг учун аввало тартибли ухлашни йўлга қўйинг. Уйғонганингиздан кейин дарров тўшакдан туриб кетманг. Ёқимли ва иссиқ тўшакда мазза қилиб анча пайт чўзилиб ётинг.

Бу яхши маслаҳатку, лекин чўзилиб ётсак ишдан кеч қоламиз-да. шунинг учун ҳар куни иложи бўлмаса, дам олиш кунлари шундай қилиш мумкин. Мен инсон кайфиятига, самарали ишлашига ёрдам берадиган яна бир яхши қоидани биламан.

Дам олиш кунлари кўнгилингизга яқин дўстингиз билан шаҳар ташқарисига ҳордиқ чиқаришга отланинг. У ерда кўнглингиз истакларини амалга оширинг. Масаланб ҳазонлар устида ётинг. Мазали кабоб тайёрланг, ёки шунчаки ҳаёл суриб пиёда юринг. Асосий вазифа-муҳитни ўзгартириш ва тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олишдир.

Бу яхши фикр. Мана, кузнинг охирги ойи ҳам келиб қолди. Сизни келаётган совуқ кунлар ҳавотирга солаётган бўлса, бу кунларда ўз соғлиғингизни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Ёдингизда бўлса ёз фаслида спортзалга боришни йиғиштириб қўйгандингиз. Бунга об-ҳавонинг ҳаддан ташқари иссиқлиги ёки ўзингизнинг дангасалигингиз сабаб бўлгандир. Кузнинг ёмғирли кунларида ҳатто уй шароитида ҳам фитнес билан шуғулланиш мумкин. Бу сизга маъқул келмаса спортзалга боринг. Салқин куз ҳавосида югуриш саломатлик учун кони фойда.

Агар спорт билан шуғулланмаслигимизнинг сабаби эринчоқлик бўлса-чи? Унда нима қилиш керак? Эринчоқлик ва дангасаликдан қутулишнинг яна бир йўли бор – ҳаммом ёки саунага бориш. Бундай пайтларда керакли, зарур нарсаларни ўзингиз билан бирга олволинг. Саунага кирганда барча тартибларга риоя қилинг. Биринчидан, ўзингиз билан катта термосда кўк чой дамлаб олинг ва пархонасига кириб чиқишдан олдин ичинг. Иккинчидан қаттиқроқ ёки ёғочдан ясалган уқалагич олишни унутманг. Саунадан ёки ҳаммомдан чиққандан кейинги яхшилаб уқалаш вужудингизда қон айланишини яхшилайди, ўзингизни бардам ҳис қиласиз.

Яна бир нарса саунада яна тетиклаштирувчи ҳидли ёғлардан фойдаланинг. Апельсин, ва розмарин сизга бардамлик, тетиклик бахш этиб, кайфиятингизни кўтаради. Икки соатлардан кейин тоза ҳавога чиқсангиз ўзингизда ёқимли енгилликни ҳис қила бошлайсиз. Ароматерапия-нафақат кузда балки йилнинг ҳар қайси фаслида ҳам киши учун ёқимли ва фойдали бўлган муолажадир. Икки томчи эфир мойи мўъжиза яратади.

Ҳаётингизда бирор ёқимсиз ҳолат бўлган бўлса, сизда кечаётган асабий зўриқишни пасайтиради. Ароматерапиянинг анъанавий усулларидан бири бу – уйда ваннага кириб ётишдир. Бунинг учун ваннани илиқ сувга тўлдиринг ва унинг ичига бир пиёла йирик денгиз тузидан солинг ва эритинг. Ўзингиз билан наушник олиб, ёқимли куйни эшитганча ванна ичида ўтиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top