3:21

Инсоният ўзгарадими?

MP3

Ассалому алайкум. Йилдан-йилга ривожланиш тезкор суратлар билан илгарилаб кетмоқда. Агар ривожланиш ҳозирги суратда давом этаверса, келажакда инсонлар ўзга сайёраликларга ўхшаб қолиши мумкин. Замонавий антропологлар икки улкан гуруҳга бўлинадилар. Биринчи гуруҳ антропологлари инсоният эволюцияси аллақачон ўз ниҳоясига етган, деган фикрда бўлсалар иккинчи гуруҳ вакиллари эса аксинча, ривожланиш ҳали ҳам давом этмоқда деган ғояни илгари сурмоқдалар. Иккинчи гуруҳдагиларнинг таъкидлаши, ривожланиш суръати аввалги даврларга нисбатан анча жадаллашган. Тўғри айтасиз, олимларнинг фикрича, глобал ҳалокатлар, иқлимнинг исиб ёки совиб кетиши кабилар табиий танланишни бошлаб бериши мумкин. Бу эса ўз навбатида инсон ташқи қиёфасига сезиларли таъсир ўтказмай қолмайди.

Биринчи гуруҳ вакилларининг тахмин қилишларича, инсоннинг ички тузилишида ўзгариш юз бериши эҳтимоли бор. Биринчидан саратон ва ОИТС каби хавфли касалликлар йўқолади. Лекин бу тана иммун тизимининг заифлашувига олиб келади. Одамлар дори ичмасдан тура олмайдиган ҳолга тушиб қоладилар.

Инсониятнинг ўзгариб бораётганини компютерларга боғланиб қолганидан ҳам билса бўлади. Ахборот технологияларининг тараққий этиши руҳиятга салбий таъсир этади. Интернетнинг шахсий ҳаётга кириб бориши, виртуал тезлик, турли дастгоҳлар ёрдамида муносабатларни ўрнатиш имконлари инсонларни ялқов қилиб қўяди. Ҳақиқий ҳаётдан узоқлашиш, кун бўйи уйда ўтириб ҳақиқий бўлмаган инсонлар билан билан суҳбатлашиш кишиларда севги, ўзаро ишонч ва дўстлик туйғуларини йўқотиб юбориши мумкин.

Мен сизга бошқа бир янгиликни маълум қилмоқчиман. Осло университетида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, олти минг йил аввал европаликлар танаси буғдойранг бўлган экан. Африкаликлардан озгина оқроқ бўлган европаликлар бирданига «оқара бошлаган». Эволюциянинг давом этаётганини яқиндаги шов-шувли кашфиёт ҳам тасдиқламоқда. Дублинда жойлашга Смарфит генетика институтининг бир гуруҳ олимлари инсон генетик кодида яқинда пайдо бўлган учта янги генни топишга муваффақ бўлдилар. Ваҳоланки, бу ҳодиса шу пайтгача бўлиши мумкин эмас, деб фараз қилинар эди. Айтганча 1912 йили Африка қитъасида Боскоп шаҳри яқинида номутаносиб тарзда катта бўлган инсон бош суяги топилган эди.

Кейинчалик «Nature» журналида уни тавсифлаган тадқиқотчи Фредерик Фитсимонс бош суяк бундан 30 минг йил аввал яшаган одамларга тегишли эканлигини баён қилган. «Боскоплар» деб номланган инсонларнинг мия ҳажми 1900 куб сантиметргача етган бўлиб, бу ҳозирги инсонларникига нисбатан 30 фоизга катта демакдир.

Африкалик нейрофизиологлар Гари Линч ва Ричард Грейнжерлар яқинда чоп этилган китобларида шундай фикр юритадилар: «Улкан мияга эга бўлган боскопларнинг ақлий салоҳияти анча ривожланган эди. Биз маймундан қанча онгли бўлсак, боскоплар ҳам биздан шунча онгли бўлганлари аниқ. Боскопларда миянинг ақлий салоҳиятига жавоб берадиган қисми замонавий инсонга нисбатан бир ярим марта катта бўлган»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top