Ассалому алайкум. «Етишмаслик» деган сўзнинг ўзиёқ кишини ҳафсаласини пир қилади. Агар баъзи нарсаларни олишга пулингиз етмаса, кредитга оласиз. Кейин эса аста-секин пул тўлаб, қарзингизни узасиз. Бироқ охирида хисоблаб чиқсангиз, кредитга олган нарсангиз учун кўпроқ пул тўлагансиз. Етишмаслик пайтида мана шундай кўпроқ пул тўлаш худди эътиборсизроқ одамнинг кўпроқ эътибор қилиши кераклигига таққослаш мумкин. дарҳақиқат, эътиборсиз одамга кўпроқ эътиборли бўлиш зарур. Бироқ афсуски, қаерда ишламайлик, ишимиз кўпроқ диққатни талаб этади. Кун давомида эътиборсизроқ бўлган одам, ишини яхши ва сидқидилдан бажармаётган бўлади. Бу кўриниш бошқаларга ҳам сезилади. Ишида камчиликлар кузатилади, бошлиғидан ҳайфсан олади, ва ҳокозо.
Ишини яхши бажаришни истайдиган ҳар бир одам, ишига эътибор билан ёндошиши, хушёр бўлиши ва қилаётган ишларини кузатиши керак бўлади.
Агар эътиборли бўлишга баъзи нарсалар етишмаса-чи? Чиндан ҳам баъзиларда ишига, одамларга ва ҳаётида рўй бераётган нарсаларга эътиборли бўлиш учун баъзи нарсалар етишмайди. Киши керакли нарсага диққатини қарата олиши учун унда қуйидаги нарсалар бўлиши керак. аниқроғи мана шу нарсаларни ўрганиши керак.
1. Биринчидан, диққатларини тўғри ва керакли нарсага йўналтиришлари лозим. 2. Иккинчидан эса, ташқаридан келадиган ҳар қандай нарсаларни ҳам қабул қилавермасдан миясида филтрлаши керак. Яъни қулоғи эшитадиган ташқи, чалғитадиган ёки кўзлари кўрган ва уларни асосий объектдан чалғитадиган нарсаларни қабул қилмаслик креак.
3. Учинчидан эса, ишларини режалаштириши ва шошқалоқлик қилмасликлари лозим. 4. Тўртинчидан эса, бирор иш қилиш жараёнида эътиборини доимо шу ишга қаратиши лозим. 5. Бешинчидан эса, ўз-ўзини текшириш керак. Ишларини қилиб бўлгач, ёки қилиш асносида ўз-ўзини текшириб бориш лозим. 6. Олтинчидан, ўрганиш ёки бирор бир ишни қилиш жараёнида хушёр ва эътиборли бўлиш керак. 7. Еттинчидан, кайфиятни назорат қилиб туриш керак. Кайфиятни назорат қилиш, кишига яхши ўрганишга ёрдам беради. 8. Саккизинчидан, ҳаракатни сусайтирмаслик лозим. Мана шу нарсаларни амалда қўлласангиз, ҳар бир ишда муваффақиятга эришасиз. Аммо, доимо ҳам муваффақият қозонолмаймиз. Бунда юз фоиз кишини айблаш ножоиз. Баъзида бу нарсага киши миясидаги баъзи бир нарсалар яхши бошқарилмаслигидан содир бўлиши мумкин. Суҳбатимиз давомини диққат билан тингласангиз, эътиборли бўлиш учун нималар етишмаслигини билиб оласиз.
Энг аввало, бундай одамларда диққатни жамлай олмаслик мавжуд. Бундай одамлар кўпинча нимага диққат қаратишларини билолмайдилар. Ҳамда, мияларига атрофдан келадиган ҳамма маълумотларни қабул қилаверадилар. Аниқроғи, кўрган, эшитган нарсаларини саралаб, фақат кераклисини олиб қолмай, ҳаммасига эътибор қилаверадилар. Оқибатда эътибор қилиниши керак бўлган асосий иш назарларидан ва эътиборларидан четда қолади. Бундай одамларни мактабда ўқитувчисига қулоқ солиш ўрнига, деразага қараб ўтириб, дарсдан кейин нималар билан машғул бўлиши ҳақида ўйлайдиган болаларга ўхшатиш мумкин. Бундай кишиларни тезда чалғийдиган одамлар деб аташ мумкин. Уларнинг мияси маълумотларни филтрлай олмайди.