3:09

Тарих жумбоғи

MP3

Ассалому алайкум. Яқинда бир танишим, Мисрга бориб келди. Унинг саёҳатлари таърифини эшитдим-у, менинг ҳам ўша ерга боргим келди. Ҳозир Мисрга боришнинг энг яхши вақти. Жуда иссиқ ҳам эмас, жуда совуқ ҳам. Умуман саёҳат қилишга нима етсин. Айниқса, афсонавий Миср Эҳромларини ўз кўзи билан кўриш жуда мароқли бўлса керак. Айтишларича, Фиръавн эҳромлари ҳақида турлича қўрқинчли ҳикоялар юради. Кўпчилик уларни беҳуда уйдирмалар деб билса, бошқалар бунинг ростлигига ишонишади. Бугунги кундаги одамлар қанчалик пирамида ичига кириб ҳаммасини ўз кўзи билан кўришни қанчалик истаса, тарихда неча минг йиллар давомида бундай истакда бўлганлар сон минглаб топилган.

Қанчаси эҳромларни талон-тарож қилишни истагандир. Миср фиръавнлари хазиналарини сақлаб қолиш муаммоси эҳром қурувчиларни ҳам ташвишга солганлиги аниқ. Чунки улар босқинчи ва талончиларга қарши курашиш мақсадида устамон ва мураккаб тузоқлар тизимини ишлаб чиқишган. Улар соҳта йўлаклар, туйнуклар, сунъий қабрлар ясаб, бу нарса талончиларни чалкаштириб ҳолдан тойдиради деб ўйлашган. Айниқса, фиръавнлар лаънатининг мудҳиш кучига ишонишган…

Ўрта аср тарихчилари ўз манбаларида «пирамидалар қўриқчилари» ҳақида баён қилишган. Мақбаралардан бирини пешанасида «илони» бўлган ҳайкал қўриқлаган. Унга яқинлашган инсон борки, «илон» уни тинч қўймаган.

Яна бир пирамида ни оқ ва қора ониксдан ясалган, қўлида найза ушлаб турган маъбуд ҳимоя қилган. Бегона одам яқинлашганда ҳайкал шундай овоз чиқарганки, у ҳушидан кетганча бошқа ўзига келмаган. Учинчи мақбара ҳимоясида тош соқчи турган. Унинг кучи шундан иборат эдики, у одамни ўраб, чирмаб йиқитар ва ўлимига сабабчи бўларди.

Пирамидаларни ҳайкаллардан ташқари, руҳу арвоҳлар ҳам қўриқлашган. Қадимги Миср манбаларида аллақандай «қабристон соҳиби» тилга олинган. Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, руҳ кўркам йигит ва гўзал қиз қиёфасига кириб, талончиларни ўзига оғдирган ва ҳалокатли сеҳру жодусини таратган. Замондошларнинг ёзишича, пирамида атрофида қария қиёфасидаги руҳга дуч келишган. У мақбаралар атрофини кезиб, оловли идишни силкитган ҳолда юрган…

«Ўликлар водийсида ўтмиш руҳлари кезиб юради…» Маҳаллий аҳоли ўртасида юрган бундай огоҳлантиришни ҳамма ҳам жиддий қабул қилмайди. Аммо 1768 йилда «Шоҳлар водийси»га саёҳат қилган инглиз сайёҳи Жеймс Брук бу гапларнинг асл кучига ишонч ҳосил қилди. Тўсатдан кучли қўрқув ва ваҳимага тушган Брук бу ердан қочишга уринган. Нил сувлари ялтираб кўрингач, у хотиржам нафас олган. Қайиғига ўтиргач, ўзини қайта тирилган одамдек ҳис қилган.

Фиръавнлар лаънатининг кучини европаликлар 19 аср сўнгида ўз тақдирларида синаб кўришди. Қадимги Миср манбаларининг аксарияти худди ўша пайтда расшифрофка қилинди. Аммо ўшанда бунга эътибор беришмади ва Тутанхамон мақбараси билан боғлиқ сирли ва мудҳиш воқеалар рўй бергандагина бу ҳақда эслашди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top