3:21

Хотирани ишлатиш

MP3

Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатларимизда қандай маслаҳат берганимиз ёдингиздами? Агар ёдингизда бўлмаса бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб билиб олинг. Орамизда хотираси мукаммал ишлайдиган одамлар камдан-кам топилади. Деярли ҳаммамизда баъзи-баъзида хотирамиз панд бериб қоладиган пайтлар учраб туради. Агар тил ўрганаётган бўлсангиз, хотирангиз қанчалик яхши ёки ёмон ишлашини яхши биласиз. Шундай одамлар борки, бир кўрган жойларини кейин ҳеч адашмай топиб келадилар, ёки бўлмаса бир кўрган кишисини анча вақтдан кейин яна танийди. Бундайларнинг хотирасига тан бермай иложимиз йўқ. Қанийди ҳаммамиз ҳам мана шундай кишилар каби бўлсак, бироқ бунинг иложи йўқ. Нега хотирамиз бунчалик яхши ёки бунчалик ёмон ишлашига баъзи сабаблар бор. Биринчи сабаби бу миямизда биз ўрганган ёки биладиган нарсаларни сақлайдиган маълум бир мия бўлаги, аниқроғи омбори йўқ.

Ҳа, айтганингиздай, миямизда ҳамма ўрганганларимизни сақлайдиган бир омбор ёки махсус жой бўлганида яхши бўларди. Аммо афсуски, хотира миямизнинг ҳамма жойига тарқалиб кетган. Фактлар, фойдали фикрлар, ўрганган нарсаларимиз миянинг турли жойларида сақланади. Масалан, одамларни таниш хотирангиз миянинг бир бўлагида жойлашган бўлса, сўзларни ёки ҳаётингизда бўлган нарсалар миянинг бошқа қисмларида жойлашган.

Биз одамларни «хотираси яхши ёки хотираси ёмон» га ажратамиз. Аслида яхши ёки ёмон хотира бўлмайди. Хотира ҳақида гаплашар эканмиз, мияда нималар эсда қолиши ҳақида гаплашиш тўғри бўлади. Чунки юқорида айтганимиздек, ҳамма ҳам ҳамма нарсани зўр эслаб қололмайди.

Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Баъзилар юзлаб телефон рақамларини миясида яхши эслаб қолса, бошқалар бўлган воқеаларни яхши эслаб қолишади. Ҳеч кимнинг мияси хотирлаш бўйича юз фоиз тўлиқ ишламайди.

Инсон дунёга келганидан то умри охиригача билим ўрганишни истайди. Ëшлар қариларга қараганда яхшироқ эслаб қоладилар деймиз. Аммо ўша ёшлар орасида ҳам ўрганганларини ёдларидан чиқариб қўядиганлар кўплаб топилади. Бундайларнинг мияси эслаб қолиш буйруқларини яхши ўзлаштиролмайди. Бунинг учун киши кўп ва тез-тез ўқиб туриш керак. Ўрганганларимизни такрорлаш, унутмаслигимизга гаров бўлади. Шунинг учун ҳам ўқитувчилар, йил давомида бир неча марталаб, «ўтилганларни такрорлаш» қилишар экан-да.

Ҳа, такрорлаш ўрганганларимизни мустаҳкамлайди. Қанча кўп ўргансак ҳам миямиз маълумотларни қабул қилаверади. Миямиз қанчалик кўп маълумотларни ўзида сақлашини биз ҳатто тасаввур ҳам қилолмаймиз. Миямизда миллионлаб нерв тўқималари катта ҳажмдаги маълумотни сақлайди. Бу кичиккина миянгизга қанча кўп маълумот сақласангиз, баъзида уларни эслаб аниқроғи қидириб топиш қийин бўлиб қолади. Сиз эсламоқчи бўлган нарсаларингиз хотирангизда «йўқолиб» қолса уларни қидириб топиш учун кунлар керак бўлади, баъзида.

Ëдимда институтда ўқиётганимизда бир дўстим бўларди. У бирор нарсани ёки бирор кимнинг исмини эслай олмаса, то эсламагунча қийналиб кетарди. Хотира ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдингиз деган умиддаман. Суҳбатларимизни қолдирманг бундан ҳам ажойиб маълумотларга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top