MP3

Ассалому алайкум. Сўрашга ижозат беринг, «Ҳаётингизнинг қанча қисмини Худодан шубҳаланиш билан ўтказдингиз?» Ҳеч қачон шубҳаланмаганман, дейсизми? Бўлмаган, гап. Шубҳа ҳар бир кишига ҳос нарса. Баъзан атрофимиздагиларга нисбатан шубҳа билан қараш одатий ҳол. Бирoқ, баъзида Худонинг ишларига ҳам шубҳа қилиб қоламиз. Қандай дейсизми? Бу ҳақида яхшироқ билмоқчи бўлсангиз, суҳбатимизни диққат билан тингланг. Маттода Исо Масиҳнинг тирилиши ҳақида бир парча бор. Матто 28 бобни кўриб чиқамиз. «Дам олиш кунининг эртасига, якшанба куни тонготарда магдалалик Марям билан бошқа Марям қабрни кўргани боришди. …Худованднинг фариштаси осмондан тушди… Фаришта сўзини аёлларга қаратиб: «Қўрқманг – деди. – Хочга михланган Исони излаётганларингизни биламан.

У бу ерда йўқ. Ўзи айтганидай, қайта тирилиб кетди. Энди тезроқ бориб, Унинг шогирдларига : «Исо тирилди. У сиздан олдин Жалилага кетяпти, Уни ўша ерда кўрасизлар», деб айтинглар.» Аёллар шоша пиша чиқиб, катта севинч ва қўрқув ила югура-югура Исонинг шогирдларига хабар бергани кетишди. Шогирдларга бу хабарни етказайлик, деб улар йўлда кетаётганларида, бирданига Исонинг Ўзи уларнинг қаршисидан чиқиб: «Салом!», — деди. Улар эса рўбарў келиб, оёқларига ёпишганча Унга топина бошладилар. Шунда Исо уларга: — Қўрқманлар! Бориб биродарларимга Жалилага боришларини, Мени ўша ерда кўришларини хабар беринглар, — деди.» Уч кун олдин Исони хочда жон берганини ва энди тирик эканини кўрган аёлларнинг ҳолатини тасаввур қилаяпсизми?

Исоннинг ўзи ҳали аёлларга кўринмасидан олдин, фариштани кўришганида ва Исонинг тириклигини эшитганларидаёқ бир вақтнинг ўзида ҳам севинч ҳам, қўрқувни ҳис қилишган аёллар энди Унинг ўзини тирик кўриб туришган эди. Муқаддас Калом аёлларнинг ўша пайтдаги ҳолатини жуда ғалати тасвирлайди: «Аёллар қабрдан шоша-пиша чиқиб, катта севинч ва қўрқув ила югура-югура Исонинг шогирдларига хабар бергани кетишди.» Қандай қилиб инсон бир вақтнинг ўзида ҳам қўрқув ҳам севинчни ҳис қилиш мумкин? Бу аёллар чиндан ҳам Исонинг Масиҳ эканига ишонишган. Аммо унинг тирилишига шубҳа қилишган бўлса ажаб эмас. Исо ҳали хочга михланмасидан олдиноқ, ўзининг ўлиши ва учинчи куни қайта тирилиши ҳақида айтган эди. Ҳар доим У билан бирга бўлган аёллар буни биларди.

Аммо фариштани умрида биринчи марта кўриб турган, ҳамда Исонинг тириклигини эшитган аёллар бир вақтнинг ўзида қўрқув ва севинчни ҳис қилишди. Хўш, аёллар нима қилишди? Улар йўлларида давом этиб, шогирдларга бўлган воқеани ва Исо Масиҳнинг гапларини ҳам етказишди. Шогирдлар нима қилишди? Аёлни ақлдан озган деб хисоблашдими? Агар сиз шогирдлар орасида бўлганингизда нима қилган бўлардингиз? Шогирдлар Исо айтганидай Жалилага боришди. Каломда шундай ёзилган: «Ўн бир шогирд Жалилага, Исо уларга тайин этган тоққа боришди. Улар Исони кўриб, Унга сажда қилдилар. Баъзилари эса шубҳага бордилар». Жуда қизиқ. Шогирдлар Исони тирик кўриб турган бўлсалар ҳам, Унинг ростдан тириклигига ва Ўзи эканлигига шубҳа қилдилар. Шогирдларнинг сиз билан қандай умумий жиҳатлари борлигини билмоқчи бўлсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Энг муҳими бизнинг кейинги суҳбатларимизни тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top