3:34

Имон итоатли бўлмоғи керак

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Имон ва итоаткорлик. Бу иккиси бир-бирига қандай боғлиқ бўлиши мумкин. Бу иккиси Исо Масиҳнинг сўзларига ишониб, уйига қайтиб кетган амалдорда бор эди. Қайси амалдор дейсизми? Келинг, яхшиси ўша парчани эътиборингизга ҳавола қиламан. «Шундай қилиб Исо Жалиланинг Кана шаҳарчасига келди. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг ўғли касал бўлиб ётган эди. Бу одам Исонинг Яҳудиядан Жалилага келганлигини эшитиб, Унинг олдига борди. Ўлим тўшагида ётган ўғлини бориб кўриб тузатишини Исодан ўтиниб сўради. – Сизлар ажойиботу мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар-да! – деди Исо унга. – Ҳазрат, — деди сарой амалдори, — болагинам ўлмасидан олдин етиб боргин! – Сен борақол, ўғлинг соғ-саломат, — деди Исо. У одам Исонинг гапига ишониб кетди.» (Юҳ 4:43-50)

Имон ҳам мана шу киши каби ишлайди. У кўрмай туриб ишонади ва итоат қилади. Ëдингизда бўлса бир сўқир одам Исонинг сўзларига ишониб, кўзлари кўриши учун У айтганидай, Силоам ҳовузида кўзларини ювган эди. Бутрус ҳам тўрини Исо айтган жойга ташлаганида, мўл-кўл балиқ тутганди. Ўша пайтда у Исонинг сўзларига шубҳаланмай, итоат қилганди. Худога илтижо қилаётган имон Унинг айтганларини ва Унга маъқул келадиган ишларни қилиши керак. Итоаткор бўлиш, кишининг имонини қувватлантиради, имон ҳам ўз навбатида итоаткор бўлишга ёрдам беради. Худонинг айтганларини бажариш ҳақиқий имонли учун энг керакли нарса. Бироқ кўпинча имон Худонинг жавобини сабр тоқат билан кутишига тўғри келади.

Биз имон билан илтижо қиламиз, аммо Худо жавоб беришни кейинга суради. Шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ҳақиқий имонли Худо илтижоларга Ўзи маъқул кўрган пайтда, аниқроғи энг тўғри пайтда жавоб беришини билади. Худо жавоб беришга шошмаётган бўлса, демак бунинг сабаби борлигини билади. Аввалги суҳбатларимизда Лазар ҳақида мисол келтиргандик. Бугун ҳам шуни мисол келтираман. Лазар ўлаётганини билса ҳам, у ерга боришни кечиктиpди. Исога одам жўнатган Марта билан Марям У ҳақида нима деб ўйлаган экан. Балки, Лазарни чиндан ҳам севмаган, деб ўйлагандир. Аммо, Исонинг бунга сабаби борлигини биз-у, сиз биламиз. Ўшанда опа-сингиллар буни билишмаган. Ўлганига тўрт кун бўлгач Исо етиб келди. Шунда улар Худонинг улуғворлигини кўрдилар.

Илтижойингиз қанчалик кучли ва имонга тўлиб тошган бўлмасин, Худо Ўзи тўғри деб билган вақтда жавоб беради. Асло тушкунликка тушманг. Исо Масиҳ албатта ибодатингизга жавоб беради. Жавоб берадигина эмас, У Ўзи келади. Сизнинг ҳолатингизни, муаммоингизни қудрати билан ҳал қилади. Гарчи, жавоб беришни кейинга қолдирган бўлса ҳам, бу жавоби сиз кутгандан ҳам баракалироқ бўлади. Ибодат қилишда давом этинг. Имон билан кутишда давом этинг. Худонинг жавобини кутиш кўпинча биз учун синов ва имонимиз учун қувват бўлади. Қанча кутишимиздан қатъий назар имон ибодат ва кутиш билан қувватланади. Биласизми, Худо бизни куттирар экан, бу вақт давомида анча-мунча ишларни қилади, гарчи биз буни сезмасак ҳам. Ҳа, то ибодатимизга жавоб бергунига қадар, У кўп иш қилишга улгуради. Ëқуб акаси Эсов билан учрашгунича, Худо ҳар иккисини ҳам мана шу учрашувга тайёрлади. Сиз ҳам бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com мурожаат қилиб, У ҳақида кўпроқ билиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top