3:27

Имоннинг аҳамияти 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Имоннинг аҳамияти ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Ўтган сафар ёдингизда бўлса, ҳаётда содир бўладиган қийинчиликларга қарамай, имонни сақлаб қолиш кераклиги ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун эса ҳаворий Бутруснинг имонига назар соламиз. Лука 22 боб 31-32 оятларда Исо Масиҳ ва Бутруснинг суҳбати берилган. Бу оятлардан ҳаворий Бутруснинг имони қандай хавф остида қолганини ва энг асосийси Исонинг бунга жавобини кўрамиз. Калом шундай дейди: «- Симон, Симон! Мана, шайтон сизларни буғдой каби ғалвирдан ўтказишга изн сўради. Бироқ Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим. Сен бир кун қайтиб келганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамла».

Раббимиз Исо бу оятда диққатимизни марказий ҳақиқатга қаратмоқчи. Бу ҳақиқат Бутруснинг имони. Раббимиз Бутруснинг имонини қўриқлаган. Агар Бутруснинг имони синса, унинг бутун руҳий ҳаёти ва Исо Масиҳ билан бўлган муносабати, кўрган мўжизалари ҳам барбод бўлишини Раббимиз яхши биларди. Айни дамда, Бутруснинг имони бутун қолиши муҳим эди. Шунинг учун ҳам Масиҳ Ўз шогирдларининг жонидан қайғуриб, Бутруснинг имони мустаҳкамланиши учун ибодат қилди.

Ҳаворий Бутрус эса ўз навбатида имонлиларга ёзган иккинчи мактубида имонни қандай сақлаш ва унинг масиҳий ҳаётимиздаги аҳамиятида жуда яхши тасвирлаб берган. Ахир унинг ўзи ҳам шундай васвасалардан ва қийинчиликлардан ўтган эди-да.

«Зар қадрини заргар билади», деганларидай, имоннинг аҳамияти қанчалик муҳим эканини Бутрус жуда яхши тушуниб етган эди. Келинг, мактубдаги имон ҳақида ёзилган парчани биргалашиб тинглаймиз: «Охирзамонда очиқ кўринишга тайёр бўлган улуғ нажотга эришмоғингиз учун, имонингиз туфайли, Худонинг қудрати билан қўриқланмоқдасизлар. Шу сабабдан, беҳад хурсандсизлар. Хозир турли васвасалар туфайли бироз қайғуришингизга тўғри келса-да, лекин бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Шу сингари, олтиндан ҳам қимматли бўлган имонингиз синовдан ўтиб…сизга шон-шараф келтирсин» (1Бутрус 1:5-7). Имонлининг ҳаётида бўладиган Руҳ иноятлари орасида энг муҳими ва масиҳий ҳаётимизнинг асосини ташкил қиладиган нарса — бу имондир.

Чунки айнан шу имон устига биз бошқа нарсаларни қурамиз. У барча художўй сифатларнинг асосидир. Бу ҳақида ҳаворий Бутрус шундай деган эди: «Буларни назарда тутиб, имонингизни бут қилишга жон куйдиринглар. Шундай қилиб, имонингиз устига фазл-камолотга эга бўлинглар. Фазл камолотингиз устига онг-билимга эга бўлинглар. Онг-билимингиз устига нафсни тийишни ўрганинглар. Нафсни тийиш устига сабр-тоқатли бўлинглар. Сабр-тоқатингиз устига диёнатга эга бўлинглар.» (2 Бутрус 1:5-6). Агар аҳамият берган бўлсангиз, Бутрус ҳамма сифатларни имон устига қураяпти. Рухда ўсишимиз ва кўплаб сифатларга эга бўлишимиз айнан асоснинг мустаҳкамлилига боғлиқ. Агар асосимиз мустаҳкам бўлса, эришаётган бошқа сифатларимиз ҳам асос устида мустаҳкам жойлашади. Сиз эга бўлган илоҳий имон яна қандай сифатларга эга эканини билмоқчи бўлсангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com манзилимизга мурожаат қилинг ва биз билан боғланинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top