MP3

Ассалому алайкум. Бир бор экан, бир йўқ экан қадим замонда бир тўда қароқчилар бўлган экан. Улар меҳр нималигини билмайдиган ёвуз одамлар экан… Жуда қизиқ-а, бир замонлар ҳаммамиз эртак эшитиб ухлаганмиз. Эртак эшитиш жону-дилимиз бўлган. Менга айниқса, денгиз қароқчилари ҳақидаги китоблар ва эртаклар ёқарди. Қадимда қароқчилар чиндан ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг сон-саноғи йўқ эди. Улар денгизда, қуруқликда, чўлда, ҳамма жойда бўлишган. Савдогарлар ўтадиган йўл бор-ки, ҳаммасида қароқчилар пистирмаси бўлган. Денгиз қароқчилигига барҳам берилган, деб ўйлардим, аммо эшитишимга қараганда Африка қитъасининг Сомали давлатида ҳали ҳам денгиз қароқчилари мавжуд экан. Бу жуда қизиқ.

Аммо ҳозир бу қароқчилар ҳақида гаплашмоқчи эмасмиз. Биласиз қароқчилар ҳар қандай замонда ҳам тутиб олингач, жазога тортилган. Исо Масиҳ даврида ҳам бундай қароқчилар топиларди. Исони хочга михлашаётганларида, у билан бирга яна икки қароқчини ҳам михлашди. Икки ёнида икки қароқчи, ўртада эса Исо Масиҳ хочга михланганча турарди. Унинг хочга михланганини томоша қилаётган кишилар, унинг устидан кулишарди: «Бошқаларни қутқарарди. Мадомики, У Худонинг арзандаси – Масиҳ экан, қани Ўзини Ўзи қутқарсин-чи!» — дейишарди. Осилган жиноятчилардан бири ҳам уни ҳақоратлай бошлади. «- Агар сен Масиҳ бўлсанг, қани Ўзингни ҳам бизларни ҳам қутқар». Қароқчилар ҳам ўша замонда Масиҳ ҳақида кўп нарса эшитишган бўлса керак.

Бундай дейишимизга сабаб унинг бошқа ёнида турган қароқчи шеригига қараб, «- Сен ҳам айни жазога маҳкум бўлиб, Худодан қўрқмайсанми? Мана бизлар қилмишимзга яраша одилона жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ, — деди. Кейин эса Исога: — Ë Раббий, Шоҳлигингга кирганингда мени эслагин! – деди. Исо унга деди: — Сенга чиндан айтаманки, бугуннинг ўзида сен Мен билан бирга жаннатда бўласан.» (Лука 23:39-43) Бу иккинчи қароқчи учун жуда яхши якун. Нега қароқчи Исонинг Масиҳлигига, Унинг Худонинг Ўғли эканига ишонди? Табиийки, у жазоланишидан, хибсга олинишидан олдин, Исо Масиҳ ҳақида эшитган. Унинг ваъзларини эшитган бўлса ҳам ажаб эмас. Ҳамма ёқда унинг қилмишлари, мўъжизалари овоза бўлган бир пайтда, бу одамга қизиқмаслик, у ҳақида сўраб-суриштирмаслик мумкин эмас.

Демакки, қароқчи у ҳақида жуда яхши билган ва Унинг солиҳлигига, Масиҳлигига ишонган. Унинг бу ишончи, унга нажот ва шараф келтирди. Қандай шараф дейсизми? Исо Масиҳ ўлганидан кейиноқ, У билан бирга жаннатда бўлган биринчи одам ўша қароқчи эди. У Исо Масиҳ билан бирга, яна биринчи бўлиб, Осмон Шоҳлигига кириш шарафига эга бўлди. Бу ҳақиқий шараф эди. Энг қизиғи, унинг чиндан ҳам Масиҳлигини ҳали ўн икки шогирди ҳам тўлиқ тушуниб етмаган эди. Нега Исо Масиҳни қароқчилар билан бирга хочга михлашди? Ëки нега қароқчиларни Исо Масиҳ билан бирга хочга михлашди? Бу саволга жавоб бериш учун тарихга назар ташлаш керак. Хочга михлаш бу римликларнинг қатл усулларидан бири эди. Улар қулларни, чет элликларни, жиноятчиларни шу йўл билан қатл қилишарди. Хочга михланган кишилар одатда 4-6 кундан кейин ўлишарди. Шунинг учун қароқчи, Исонинг улар билан бирга хочда ўлим топаётганидан афсусланганди. Агар бу каби кишилар ҳаёти билан қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com манзилимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top