MP3

Ассалому алайкум. Бизни тинглаётганингиздан хурсандмиз. Суҳбатимиз орқали олаётган маълумотларингиз энг сара ва ҳақиқий маълумотлардир. Агар ёдингизда бўлса, ўтган сафарги суҳбатимизда Исо Масиҳнинг севимли шогирди Юҳаннонинг ҳаёти ҳақида қисман суҳбатлашган эдик. Биласизми, Каломни ўқиб, баъзан Исо Масиҳнинг шогирдларига ҳавасим келади. Ахир улар Исони ўз кўзлари билан кўришган, у билан суҳбатлашишган ва унинг ажойиб мўъжизаларига гувоҳ бўлишган. Исо шогирдлари орасидан ўн икки ҳаворийни танлади. Исо нега уларни танлади экан? Исонинг ишончига ва ҳурматига сазовор бўлган бу одамлар қандай инсонлар бўлишган? Бу ҳақида билишни истамаган одам топилмаса керак. Юҳанно хушхабарида автор ўзининг номини айтмаса-да, Каломдаги бошқа маълумотлардан унинг Юҳанно эканини билиб олиш мумкин.

Ундан ташқари у Исо Масиҳнинг севимли шогирди бўлган. Исо Масиҳнинг севимли шогирди бўлиш қандай ажойиб. Исо уни шунчалик қадрлашига бирор бир сабаб борми? У қандай сифатларга эга бўлган? Бу ҳақида бугун, ҳозироқ суҳбатимиз орқали билиб оласиз. Ëдингизда бўлса ўтган сафар Юҳаннонинг тадбирли бизнесмен бўлгани ҳақида маълумот берган эдик. У балиқчилик корхонасининг ҳиссадорларидан бири бўлган. У анча ўзига тўқ киши бўлиб, Кафарнаҳумда ҳам Қуддусда ҳам уйи бўлган. Ундан ташқари шахсан олийруҳоний билан таниш бўлган. Олийруҳонийнинг назарига тушиш, у билан таниш бўлиш, бугунги кунда президент билан таниш бўлиш билан тенг эди, ўшанда. У омадли ва уддабурон бизнесмен бўлгани билан қалби Худога интиладиган шахс бўлгани аниқ.

Чуни Калом унинг дастлаб Яҳёнинг шогирди бўлганини айтади. Калом бу ҳақида шундай ёзилган: «Эртасига Яҳё яна иккита шогирди билан шу ерда турган эди. У юриб келаётган Исога тикилиб қараб: — Мана Худонинг қурбонлик Қўзиси! – деди. Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди. Исо ўгирилиб қараб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди-да: — Сизларга нима керак? – деб сўради улардан. – Сен қаерда турасанг, Раввий? – дейишди улар. – Бориб кўринглар, — деди Исо. Улар бориб, Исонинг турар жойини кўришди. Ўша куни У билан қолишди»(Юҳ 1:35-39). Яна аввалги суҳбатимизда Юҳаннонинг онаси Исо Масиҳнинг онасининг опаси бўлгани, яъни Исо Масиҳ билан Юҳанно бўлалар экани ҳақида маълумот берган эдик.

Агар Юҳанно билан Исо Масиҳ бир-бирига қариндош экан, ўз-ўзидан Яҳёга ҳам қариндош бўлишади. Чунки Марям ҳомиладор бўлганида узоқ қариндоши Елисаветанинг уйига боради. Шундай экан Юҳанно ёшлигидан Яҳё пайғамбарнинг Худо ваъда қилган пайғамбар, Исо Масиҳнинг эса келиши керак бўлган Масиҳ эканини билган бўлиши керак. Яҳёнинг сўзларидан кейин у Исонинг шогирди бўлган ва У билан бирга Жалилага қайтган. Тахминларга кўра, Юҳанно Жалилага қайтгач, яна ўз иши билан шуғуллана бошлаган. Кейинроқ, бир йил ўтиб, Исо уни яна чақиради. Исо Масиҳ уни «момақалдироқ ўғли» деб атайди. Бу ном унга қизиққон, бошқариб бўлмас табиати учун берилган бўлса керак. Ундан ташқари, у доимо Исо Масиҳ билан бирга юрадиган дўстларидан бири эди. Билганингиздай, шогирдларнинг биз каби камчиликлари бўлган, бироқ йиллар ўтиб бу камчиликлар йўқолган. Қадрли тингловчилар агар Муқаддас Каломда ёзилган бошқа шахслар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com манзилимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top