Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радиомиз мухлислари, сизларни барчангизни кириб келган 2010 йил билан радиомиз ходимлари томонидан табриклаймиз. Бугун микрафон олдида мен Ғолиббек.
Инсон шундай бир табиатга эгаки, доимо ўз билганидан қолмайди. Айрим инсонларга Худонинг сўзини гапирсанг ҳам, барибир ўз билганидан қолмайди ва гуноҳ қилишда давом этаверади. Шунга қарамай, ҳар бир инсон Худонинг олдида
ўзининг айибдорлигини англаса керак.
Ҳурматли радио тингловчи, агар сиз ҳали ҳам Худонинг олдида ўз гуноҳларингизни тан олиб тавба қилмаган экансиз, бугуннинг ўзидаёқ Худонинг ҳузурига келиб, Ундан сизнинг гуноҳларингизни кечиришини сўрашингиз мумкин. Чунки фақатгина Худованд ҳар қандай кишини айбдорлик ҳиссидан озод қила олади.
Одам Ато билан Момо Ҳаво ҳам гуноҳ қилишларидан олдин Худо билан тўғри муносабатда бўлишган. Улар Худованд билан алоқа қилишган. Чунки Худо билан инсон ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. Лекин Адан боғида содир бўлган итоатсизлик туфайли инсонлар билан Худованд ўртасида катта тўсиқлик пайдо бўлди.
Мана шу ўзимиз яшаб турган ҳаётда биз Худодан ажралганмиз. Ишаё пайғамбарнинг китоби 59 боби 2 оятида шундай сўзлар битилганини кўришимиз мумкин: “Аммо шаккоклигингиз сизни Эгамдан айирди. Гуноҳларингиз сабаб Унинг юзини кўра олмайсиз. Овозингизни эшиттира олмайдиган бўлдингиз”.
Азиз дўстим, агар инсон умрининг охиригача Худодан ажралган ҳолда қолса, унда Худованд биз инсонлар учун тайёрлаб қўйган марҳаматларини ҳеч қачон кўра олмайди. Азиз дўстим, Худованд билан тўғри мулоқот ўрнатишнинг фақатгина битта йўли бор. Бу йўл Раббимиз Исо Масиҳдир.
Агар Раббимиз Исо Масиҳ олдида барча гуноҳларингизни тан олиб, Ундан кечирим сўрасангиз, Худованд сизни ўз оиласига қабул қилишга тайёрдир. Азиз дўстим, мана шу айтилган гаплар жуда жиддий гаплардир. Бу гаплар инсонавий хоҳиш, истак эмас. Аксинча, Муқаддас Худованд шуни истайди. Агарда сен гуноҳкорлигингча қолаверсанг, Худованд сен учун тайёрлаган марҳаматлар сени четлаб ўтаверади.
Ҳеч қандай инсон Раббимиз Исо Масиҳсиз, Унинг марҳаматини, иноятини ва Худо Ўз фарзандларини севадиган абадий севгисини билолмайди. Азиз биродар, Худованд сени тавбангни кутмоқда, Унга қулоқ сол ва абадий У билан бирга жаннатда бўласан. Азиз биродарлар, агар сизни қизиқтирган саволлар бўлса, бизнинг интернет сайтимиздан ўзингизга керакли жавобларни оласиз, деб ўйлайман. Манзилимизни яна бир бор сиз, азизларга, эслатиб ўтсам: www.najot.com Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, хонадонингизга тинчлик ва тотувлик тилаб қоламиз. Хайр саломат бўлинглар.