3:24

Итоаткорлик

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг азиз тингловчилари. Сиз, азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, келинг, бугунги суҳбатимизни бошласак. Ҳар бир масиҳийнинг ҳаётида Худованд биринчи ўринда бўлиши керак.

Азизлар, агар биз Худони чиндан севсак, унда Худованд истаганидек йўл тутишга ва У масиҳийлар учун таъқиқлаган ишларни қилмасликка ҳаракат қилишимиз лозим. Масиҳийлар ибодат орқали Худо билан гаплашиш ва Муқаддас Калом орқали Уни жавобини эшитишдек ажойиб имкониятга эгадирлар.

Ҳар бир масиҳий ҳар куни ибодат қилиш ва Худонинг Каломини ўқиб ўрганиш учун вақт ажратишлари керак. Азизлар, агар Худовандни яқинроқ билишни истасангиз, шунга ўхшаган сокин вақт ўтқазиш жуда зарур бўлади. Худованд билан вақт ўтқазишни истамаган киши имонини ўсишини кутмаса ҳам бўлади.

Агар Раббимиз Исо Масиҳ бизлар учун нималар қилганини яхшилаб ўйлаб кўрсак, шунда Худованд учун бутун борлиғимиз билан хизмат қилишимиз кераклигини англаб етамиз. Азизлар, биз биргаликда ибодатхонада ва атрофимизда яшаётганлар учун, иложимиз борича, хизмат қилиб, вақтимизни, кучимизни ва барча қобилиятларимизни У учун ишлатишга тайёр бўлишимиз керак.

Албатта, бу хизмат ўз ичига бошқаларга Хушхабар етқазишни ҳам жамлаб олади. Керак бўлганида, Худованд учун ўз вақтимизни ажратиб, баъзи ишларимизни ҳам қолдиришимизга тўғри келар. Албатта, биродарлар билан бирга бўлиш ва биргаликда Худовандга хизмат қилиш янада завқлироқдир. Бошқа биродарлар билан бирга бўлиш куч ва руҳан кўтаринкилик учун ажойиб манбадир.

Шунинг учун ҳам биродарлар биргаликда хизмат олиб боришлари жуда муҳим. Азизлар, Масиҳнинг ҳақиқий шогирдлари доимо вақтни биргаликда ўтқазадилар. Бошқа масиҳийларга бўлган севги, инсонни бошқалардан ажралиб туриши керак бўлган муҳим томонидир. 1 Юҳанно мактубининг 3 боби 14 оятида шундай сўзлар бор:

“Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз. Кимки биродарини севмаса, ўлим ҳолатида қолади”. Азиз биродар! Раббимиз Исонинг ҳақиқий шогирди бўлишни истасангиз, Худованднинг айнан шу амрини, яъни биродаримизни севишимизни яхши тушуниб ҳаракат қилишимиз даркор. Имонда мустаҳкам бўлиш ва руҳан ўсиш учун яқинларимизни севиш жуда муҳимдир.

Агар сизда кимгадир нисбатан нафрат бўлса, Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги чеккан азобларини кўз олдингизга келтиринг. Раб Исо ана шу сиз нафратланган инсон учун ҳам хочда азоб чекди-ку. Севги — энг олий хислатдир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимиз манзилини яна сизларга эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top