3:10

Руҳий ғалаба 89

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Азизлар, Худованднинг мақсади — ҳар бир инсон Масиҳга ишониб, абадий ҳаётга эга бўлишдир.

Шу билан бирга шайтонда ҳам ўзига яраша мақсади бор. Унинг мақсади эса — шу инсонларни йўлдан оздириб, дўзах томонга етаклаш. Энди бир савол пайдо бўлади. Шайтон қандай қилиб шу инсонларни нотўғри йўлга бошлаб бориш учун ҳаракат қилмоқда?

Унинг биринчи ишлатадиган усулларидан бири, одамлар қилган яхшиликлари эвазига Самога, яъни жаннатга боришига ишонтиришдир. Раббимиз Исо Масиҳ айнан шу тўғрисида Луқо мактубининг 18 боби 10 ва 13 оятларида бизларни огоҳлантиради. “Икки одам ибодат қилгани маъбадга кирибдилар. Уларнинг бири фарзий, иккинчиси солиқчи экан.

Фарзий тик турганича шундай ибодат қилибди: Худойим, Ўзинга шукур, чунки мен бошқаларга ўхшаб талончи, жиноятчи, зиногар ёки ҳатто манови солиқчидай эмасман. Мен ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини бераман. Аммо солиқчи узоқроқда турибди, ҳатто осмонга ҳам қарашга ботинолмасдан, кўкрагига урганча, эй Худойим, мен гуноҳкорга раҳм қил деб айтибди”.

Азизлар, фарзий ўзича: мен яхши инсонман, доимо яхшилик қиламан, деб ўйларди. Солиқчи эса ундан фарқли улароқ ўзининг қилган нотўғри ишларини англаб, ўзининг гуноҳкор эканлигини биларди. Энг муҳими, у Худонинг муқаддас эканлигини тушуниб, ўзининг гуноҳкорлигига иқрор эди.

Шунинг учун ҳам Раббимиз Исо солиқчи тўғрисида Луқо китобининг 18 боби 14 оятида шундай гапларни айтган эди: “Сизларга шуни айтай, фарзий эмас, мана шу одам оқланиб уйига қайтди. Чунки ўзини юксалтирган ҳар бир одам пастга урилади, ўзини паст олган ҳар бир одам юқори кўтарилади” Азизлар, шу икки инсондан қайси бири ҳақ эди?

Буни шахсан мен шундай изоҳлаган бўлардим: “дўзахга тушган яхши одам ва жаннатга борган ёмон одам.” Азиз биродарлар, шайтон ўзининг ёлғонлари билан сизни алдаб дўзахга олиб кетишига йўл қўйманг. Инсон қилган яхшиликлари билан Худонинг ҳузурига боролмайди. Самога бориш учун фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ йўл бўлиб хизмат қилади.

Азиз биродар, агар сиз қилган яхшиликларим эвазига Самога бораман, деб ўйлаётган бўлсангиз, шайтон сизни алдаётганига ва сиз нотўғри йўлдан юрганингизга ишонинг. Ҳали вақт борлиги сабабли Худованд кўрсатган йўлдан Исо Масиҳ билан жаннат сари йўл босинг. Азизлар, интернетдаги www.najot.com сайтига марҳамат қилинг. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top