3:24

Худонинг сўзи 17

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан радио орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали Раббимиз Исо Масиҳнинг мўъжизали равишда биз, гуноҳкор инсонлар учун ўлимга борганлиги ҳақида суҳбатлашсак.

Аслида Раббимиз Исо Масиҳ хоҳласа, шу ўлимга бормаслиги ҳам мумкин эди. Уни ҳеч ким мажбур қилмасди. Лекин инсонларга бўлган севги Худовандни шундай қарор қилишга олиб келди. Худованд менга ва сизга раҳм қилди. Аслида биз абадий ҳаётга ҳам лойиқ эмасдик. Худованд барибир кечирим беришга қарор қилди.

Раббимиз Исо Масиҳнинг ер юзига келишидан асосий мақсади фақатгина одамларга шифо бериш эмас, ёки уларга яхши таълимот ўргатиш эмас эди. Унинг асосий мақсади — инсонларнинг гуноҳлари учун Ўзини ўлимга топшириш эди. Чунки фақатгина Раббимизнинг тўккан қони эвазига сиз билан менинг гуноҳларим кечирилиши керак эди.

Ҳа, азиз радио тингловчи, аслида У Худонинг Қурбонлиги сифатида мана шу гуноҳкор ерга ташриф буюрди. Эх, нодон инсон, шунда ҳам Исодан юз ўгирдингми? барибир кўзларинг очилмадими? Худованд яна сен учун нималар қилиши лозим? Азиз дўстим, ахир Раббимиз Исо Масиҳ Ўз ўлими орқали бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлаш учун келган эди.

Чунки фақатгина У нўқсонсиз ва гуноҳсиз ягона комил ва солиҳ Кимса эди. Демак, Раббимиз Исо Масиҳнинг солиҳлиги ва туғилишидан гуноҳсизлиги ва фақат Унинг ўлими бизнинг гуноҳ учун тўлов бўла олади. Ҳа, азиз биродар, бошқа йўл йўқ. Ҳаворийлар китобида айтилганидек, фақат Исо Масиҳ орқали осмонга бориш мумкин.

Бундан ташқари, Инжилда Римликларга мактубида ҳамма Худога қарши гуноҳ қилгани ва нажотга муҳтожлиги аниқ қилиб ёзиб қўйилган. Агар Худованд гуноҳларингизни кечиришини истасангиз, Ундан шу ҳақида ибодат қилиб илтижо қилинг. У сўраганларга албатта нажот беради. Азиз дўстим, нажот сўз жуда ноёб сўз. Бу сўзни маъноси Худо томонидан авф этилиш деган маънони беради.

Бутун дунёдаги инсоният гуноҳга ботган. Гуноҳ эса бизни Худо билан ажратади. Худодан ажралиш эса жуда даҳшатлидир. Исо Масиҳ инсон зоти учун қурбон бўлган солиҳ қурбонликдир. Раб Исо ўлди, шунинг учун биз тирикмиз ва жазодан озодмиз. Худо бутун дунёга Исо Масиҳ орқали тўлов тўлади. Шу орқали нажотга эга бўлиш мумкин. “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи қурбонлик Қўзиси!” –деб ёзилади Юҳанно мактубининг 1боби 29 ояти.

Азиз биродарлар, агар сизларда таклифлар ва мулоҳазалар бўлса, бемалол бизнинг интернет сайтимизга ташриф буюришингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top