2:57

Худо йўл кўрсатувчидир

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда яна “Дилкаш” радиоси. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан Раббимиз Исо Масиҳга ташаккур билдирамиз. Азизлар, Худованд биз масиҳийларга ҳар куни гапиради десак муболаға бўлмайди.

Баъзи пайтларда У яқин масиҳий дўстларимиз орқали гапирса, баъзан Муқаддас калом орқали ҳам юракларимизга гапириб туради. Муқаддас Китобдаги оятлар ҳар бир Масиҳга ишонадиган киши учун йўлдаги порлаб турадиган маяк сингаридир. Бу эса ҳар биримиз тўғри қадам ташлашимиз учун ва Худонинг айтганларини бажаришимиз учун йўлланмадир.

Ҳар биримизга яхши таниш бўлган ўн амр барча масиҳийлар учун асосий йўл кўрсатувчи амрлардан биридир. Мана шу ўн амрда биз қочишимиз керак бўлган гуноҳ ишлар ҳақида ва бундан ташқари, амалга оширишимиз керак бўлган савоб ишлар ҳақида ҳам гапирилади.

Тез-тез масиҳийлар ҳаётида учраб турадиган муаммоларни еча олишида ана шу амрларнинг ўрни бошқачадир. Масалан, кимдир оиласи учун бир парча ер сотиб олмоқчи, лекин сотиб олишга иккиланиб турибди. Иккиланишнинг асосий сабаби, шу ер менинг оилам учун керакми ёки керак эмасми деган савол?

Албатта шунга ўхшаш иккиланишлар бўлганида Худованддан ёрдам сўраганимиз яхшироқдир. Чунки Муқаддас Китобни ўқиб ўрганиб турганимизда, Худованд албатта айрим оятлар орқали барча саволларимизга жавоб беришига шахсан менда шубҳа йўқдир.

Иброҳим бобомиз ёки Еремиё билан ер масаласида содир бўлган воқеа албатта ҳар биримизга яхши маълум. Ўйлайманки, ушбу иккиланишда шу воқеалар ҳам ҳар биримизга тўғри қарор қилишда катта ёрдам беради. Ҳар бир инсон ҳайдовчи бўлиш олдидан йўл қоидаларини яхши ўрганишга ҳаракат қилади.

Бу келажакда машинани бошқарганида ас қотиши турган гап. Лекин йўл қоидаларини била туриб, уларни атайлаб бузиш — машина эгасига катта муаммолар туғдириши мумкин. Ҳаттоки инсон ҳаётдан кўз юмиши ҳам мумкин. Худованднинг каломи ҳам ҳар бир масиҳий учун тўғри йўл кўрсатувчи белгидир.

Унга амал қилмаслик, қачонлардир инсонни ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. Худованднинг каломини ўқиб ўрганишимиз керак. Аксинча унда нималар ёзилгани ва нималарга амал қилишимизни қандай биламиз? Шунинг учун ҳам масиҳийлар учун Худонинг каломини ўқиш жуда муҳимдир.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, электрон манзилимизни сиз азиз тингловчиларимизга эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, бизга мактуб йўлланг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top