3:18

Яратувчи

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз орқали дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, келинг, бугун яратувчимиз Худованд қандай ажойиб борлиқни ва майда ҳашаротларни яратгани ҳақида суҳбатлашсак.

Айрим миттигина ҳашаротларни кўрганимизда ҳақиқатан ҳам Худованднинг қудратли эканлигига тан берамиз. Балки қачонлардир кўзингиз тушган бўлса керак, шундай кичкина қўнғизчалар борки, улар қоронғуликда миттигина чироқча каби ўзларидан ёруғлик чиқариб туришади.

Мана шу миттигина учадиган қўнғизчаларни балки ялтироқ қўнғизчалар деб аташса керак. Улар қоронғуликда учганида худди кичкинагина учқун учаётганда бўлади. Бундан ташқари, яна ёриғлик таратиб турадиган майдагина чувалчанглар ҳам бор. Улар асосан ғорларнинг қоронғу деворларида ва тошларнинг ёриқ жойларида яшайдилар.

Агар чувалчанг бир ўзи бўлса, унча кўзга ташланмайдиган кичкинагина нур таратиб туради. Агар қоронғу ғорнинг ичида кўпроқ чувалчангларни кўрсангиз, шундай ажойиб нур таратишадики, ҳатто кўриб кўзингиз қувонади. Улар таратиб турган нур худди учиб ёнаётган чироқ нури каби бўлади.

Мана шу чувалчанглар қандай қилиб ўзларидан чиқаётган нурларни учириб ёқишлари ҳозирги кунгача олимларни бошини қотириб келмоқда. Ҳозиргача ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди, нима учун улардан чиқаётган нур бир учиб, бир ёнишини.

Лекин бир нарса аниқки, ўша миттигина қўнғизчаларга ҳам ва чувалчангларга ҳам шундай ёруғликни Худованд ато этган. Худди шу каби Худован биз, масиҳийларга ҳам, бошқалар учун нур бўлишимизда куч бера олади. Инсон ўз кучи билан ҳеч нарсага эриша олмайди. Инсон тўлиқ Худованднинг қўли остидадир.

Худованднинг биринчи хоҳиши — гуноҳкор инсонлар ўз гуноҳлари учун унинг олдида тавба қилсинлар. Ҳурматли биродарлар, Худованд биз, масиҳийларни ҳам, тубдан ўзгаришимизни хоҳлайди. Агар биз, инсонлар, Унга имкон берсак ва энг муҳими, ўзимизда ўзгариш учун хоҳиш бўлса, Худованд ҳар бир масиҳийда ишлай бошлайди. Худованд ҳар биримиз орқали ажойиб ишларни амалга ошириши мумкин.

Ҳатто бизлар учун жуда қийин ва имконсиз кўринган ишларни ҳам Худованд истаса, қила оламиз. Фақтагина Унга имкон бериш ва астойдил ишонишимиз керак. Наҳотки майда ҳашаротларни яратган Худованд, сиз орқали Ўзининг буюк ишларини қилолмайди? Худо билан қилинган ҳар қандай иш марҳаматга тўла бўлади. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга сабр- тоқат ва мустаҳкам имон соҳиби бўлишингизни Отамиздан сўраб қоламан. Азизлар, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top