Ассалому алайкум ҳурматли азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Азизлар, Муқаддас Китоб бизга айтадики, Худо бутун борлиқни Ўз қўлида ушлаб турибди. У нафақат жонсиз предметларни, балки барча қимирлайдиган жониворлардан тортиб, сиз билан мени ҳам Ўз қўлида ушлаб турибди.
1 Солномалар китобининг 29 боби 12 оятида шундай ёзилган: “Бойлик ва шон-шарафнинг манбаи Сенсан. Ҳа, Сен ҳамма нарса устидан ҳукмронсан. Куч-қудрат эгаси Ўзингсан. Одамларни юксалтирадиган, уларга куч берадиган Сенсан”. У меҳрибон ва ягона Шоҳдир. Ҳаттоки кичкинагина қушча ҳам Унинг рухсатисиз ерга йиқилиб тушмайди.
Худованднинг рухсатисиз ҳеч нарса содир бўлмайди ёки Унинг хоҳишига ҳеч ким қарши чиқолмайди. Барчамизга таниқли бўлган Августин бир пайтлар шундай деган эди: “Агар нимадир содир бўлишини Худованд хоҳламаса, ҳеч нарса содир бўлмайди, ёки Унинг Ўзи нимадир содир бўлишига йўл қўяди ёки унинг Ўзи белгиланган вақтда ҳаммасини амалга оширади”.
Ҳаттоки кичкинагина нарса ҳам Худованднинг назаридан қочиб қутила олмайди. Худованднинг ҳукмидан ҳеч ким қочиб қутила олмайди. Лекин нима учун шундайлигини инсонлар ҳозирча тушуниб етолмайдилар? Унинг йўли бизнинг юрадиган йўлимиздан бир мунча баландда жойлашган.
Масалан: Римликларга мактубининг 11 боби 33 оятида ажойиб сўзлар битилган:
“Оҳ, Худонинг саховату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан?” Биз, инсонлар, баъзида Худованднинг ҳукмдор эканлигига иккиланиб қоламиз.
Чунки У инсонларга ўхшамайди. Инсонлар тез-тез ўз ваъдаларини ёддан чиқариб қўядилар. Худованд эса барча ваъдасини режа асосида амалга оширади. Худованднинг буюклиги ҳам ва инсонлардан фарқининг бир бўлаги ҳам шу ерда. Кўпчилик масиҳий бўлмаган олимлар, бутун борлиқ ўз-ўзидан яралган, деб айтадилар.
Улар Худога ишонмайдилар. Ҳамма нарса тасодифан содир бўлади деган фикрни бошқаларга ҳам уқтиришга ҳаракат қилишади. Азизлар, тасодифан ҳеч нарса содир бўлмайди. Барча содир бўлаётган ҳодисалар учун кимдир сабабчи. Инсонларни марҳаматлайдиган ҳам ва гуноҳлари учун жазолайдиган ҳам Худованддир. Ҳар биримизнинг ҳаётимиз Унинг қўлларида.
У истаган вақтда ҳаётимизни узайтира олади ва истаган вақтида ҳаётдан кўз юмишимизга сабабчи бўла олади. Азиз радио тингловчи, шундай буюк Худони олқишлайлик, Унга тасаннолар айтайлик. Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни бизнинг электрон манзилимизга юборинг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинглар.