Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда янги дастур эшиттиришимиз. Ушбу эшиттиришимизни уй жамоатлари деб номладик. Марҳамат, тингланг. Ҳозирги кунда Худованд ҳар хил миллат ва иллатлардан Ўзига жалб қилмоқда.
Бундан асосий мақсад — ҳар бир халқ вакили ушбу улуғ мақсадда эштирок этишидир. Азизлар, шунинг учун ҳам буюук Худованд Ўзининг улуғ жамоатларида ҳар бир халқ вакилларини бирлаштирмоқда, шу билан бирга Ўзининг буюк топшириғини сиз билан бизга бермоқчи.
Масалан, Матто китобининг 28 боби 19 ва 20 оятларида жумладан шундай деб ёзилганини ўқишимиз мумкин: “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар.Уларни Ота, Ўғил, ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар, Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар.
Мана Мен ҳар куни, дунёнининг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Азизлар, ҳар бир жамоатнинг усуллари ва деноминациялари ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин барчамиз бир мақсад учун хизмат олиб бораяпмиз, яъни Отамиз Худовандга мақтовлар олиб келиш учундир.
Муқаддас Китобни варақлаб кўрсак, жамоатларнинг усуллари ва қонун ҳамда тартиблари ҳақида кам ёзилганини кўришимиз мумкин. Каломнинг асосий мавзуси — инсонларнинг нажотга эга бўлиши ва қандай қилиб инсонлар бир-бирларига нисбатан меҳрибон ва севги кўзи билан қарашлари мумкинлиги ҳақида гап боради.
Шунинг учун ҳам Худованд Ўзининг улуғворлигини бутун оламга кўрсатиш учун ҳар хил услубдаги жамоатлар орқали Ўзининг илоҳий умматини бунёд этмоқда. Масалан: битта бинода тўпланадиган жамоатлар. Бу шакл бўйича имонлилар таълим бериш, Худони улуғлаш, бир бирини руҳлантириш ва ибодат қилиш учун биргина марказий бинода тез-тез тўпланиб туришади.
Бундай услубга эга бўлган жамоатларда асосан битта ёки иккита бошқарувчи мавжуд бўлади. Бу бошқарувчилар жамоат аъзолари учун чўпон деган ном билан яхши танишдирлар. Энди эса, азизлар, уй гуруҳларига асосланган жамоатлар ҳақида ҳам кўриб чиқсак. Бундай жамоатларнинг асосий йиғин ўтқазадиган жойлари -уйлардир.
Бундай жамоатларда ҳам турли руҳий байрамлар ҳам ўтқазилади. Лекин Худони улуғлаш ва таълим-тарбия ишлари биродарларнинг бир-бирларини руҳлантириш ва ибодат қилиш ишлари асосан кичкина уй гуруҳларида ўтқазилади. Ушбу уй гуруҳларида битта ёки икки киши эмас, балки бир неча гуруҳ аъзолари белгиланган хизматларда эштирок этишлари мумкин. Ҳурматли радио тингловчилар, бизга ўз уй жамоатларингиз ҳақида ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр.