Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз қаршисида дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиосининг эшитиришларидан бири.
Уй гуруҳи жамоатларини тахминан иккита ёки учта киши билан бошлаб, энг кўпи билан ўн иккитагача етқазиб, шундан кейин зудлик билан яна гуруҳларга бўлиниш мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, бу хавфсизлик томонини таъминлаш бўлса, иккинчидан, гуруҳларда олиб бориладиган ишларнинг сифатини яхшилашга олиб келади.
Йиғилишларни доимо бир кишининг уйида олиб бориш қўни-қўшни ва маҳалладагиларда шубҳа уйғотиши мумкин. Шунинг учун бир нечта кишининг уйида учрашиб туриш тавсия этилади. Агар гуруҳингизда саккиста одам бўлса, ва уларнинг ҳаммасининг уйида бир мартадан учрашув ўтқазиладиган бўлса, тахминан икки ойда бир марта ҳар бир кишининг уйида учрашишга тўғри келади.
Бу эса анча хавфсизроқдир. Раббимиз Исо Масиҳ: “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар”, — деб буюргани каби имонли биродарлар ҳам Худодан нимаики ўрганган бўлсалар, бошқаларга ўргатишга одатланиши лозим.
Демак, шундай қилиб, гуруҳ аъзоларининг ҳар бирини устози ва шогирди бўлади. Гуруҳдаги оддий инсон ҳам орадан вақт ўтиши билан бошқаларга устозлик қилиши мумкин. Тахминан бир ҳафтада гуруҳ аъзолари икки-уч марта бошқалар билан устоз ва шогирдлик қилиш учун учрашиб туриши мумкин.
Янги имонга келган одамлар учун оддий учрашувлар ҳам катта руҳий куч бағишлайди. Шунинг учун ҳар бир учрашув гуруҳ аъзолари учун жуда муҳим. Ҳар бир уй гуруҳларининг ўз бошқарувчилари бўлади. Майли у эркак бўладими ёки аёлми, энг муҳими ўзини Худога бағишлаган биродар бўлса бас.
Мана шу бошқарувчилар гуруҳ аъзоларининг руҳий ўсишлари учун ва сонининг доимий ўсиб бориши учун катта жавобгарликни ўзларига оладилар. Кимда-ким ўзига қандайдир жавобгарликни олган экан, улар учун доимо бошқалар ибодатда бўлиши керак.
Бошқарувчиларга бутун жавобгарлик тушмаслиги учун ҳар бир бошқарувчи ўзига шогирдлик қилиш учун иккита ёки учта кишини танлаб олиши мумкин. Шу танланган шогирдлар орадан вақт ўтиб янги гуруҳларнинг бошқарувчилари бўлиб етишадилар.
Ҳар бир уй гуруҳининг ташқарида ибодатчилари бўлса янада яхши. Уларнинг хизмати асосан гуруҳдаги биродарлар учун, уларнинг ҳимояси учун ибодатда бўлишади. Азиз биродарлар, шу ерда суҳбатимиз ўз поёнига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини сизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.