3:03

Руҳий ғалаба 93

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Азиз радио тингловчи мухлислар, келинг, бугунги эшиттиришимизни бир савол билан бошласак. Нима учун биз, масиҳийлар, ўзимизнинг ҳис-туйғуларимизни ва фикрларимизни сақлаш ва эҳтиёт қилишимиз керак?

Бу саволга ягона жавоб, шайтон, у жанг олиб борганида худди ҳарбий бошлиқ каби турли буйруқлар беради. Агарда ҳарбий раҳбарнинг ўзи аскарлари билан жанг олиб боришга қарор қилса, биринчи бўлиб айғоқчиларини жўнатади ва улар рақиб ҳақида кўпгина маълумотлар билан қайтиб, раҳбарнинг олдига келишга ҳаракат қилишади.

Раҳбарнинг вазифаси эса парашютчи десантларни қўниши учун яхшигина жой топиб тайёрлашдан иборат бўлади. Шу тайёрланган жойдан эса рақибнинг армиясига қарши жанг олиб боради. Шайтон ҳам биродарларимизга қарши худди шундай жанг олиб боришга ҳаракат қилади. У аввал инсондаги ожиз жойларини ўрганиб чиқади ва айнан шу жойга зарба беришга ҳаракат қилади.

У кўзига тушган барча ожиз жойларга зарба беришга уриниб кўради. Бундан ҳимояланишнинг бир нечта усуллари бор. Биринчидан, ҳар бир масиҳийнинг жуда яқин биродари бўлиши лозим. Сиз унга бошқалардан кўпроқ ишона олишингиз керак.

Дўстингизнинг вазифаси эса сизнинг ҳаётингизни доимо кузатиб боришдан иборат. Азиз биродар, агар сизда шундай дўстингиз бўлса, сиз жуда бахтли ва солиҳ инсонсиз. Чунки сизда юрагингизни очиб, дўстларча гаплаша оладиган биродарингиз бор.

Чунки баъзида шундай дўстлар сизда ҳаддан ташқари ортиқча нарсаларни ҳам кўриши мумкин. Бу ҳақида сизга айтиб берганида эса сиз ўзингизни умуман Худога муносиб эмасман, деб ўйлаб қолишингиз ҳам мумкин. Шунинг учун дўстингиз жуда зийрак, Худога итоаткор масиҳий бўлиши шарт.

Лекин яна бошқа тарафи ҳам бор. Агар дўстингиз сизни ҳаддан ташқари ҳурмат қилса, сиздаги бўлаётган нарсаларга кўз юмиши ҳам мумкин. Бу эса бориб-бориб сизнинг руҳий аҳволингизга катта салбий таъсир қилиши турган гап. Азиз биродар, агар дўстингиз сизга тўғри гапни айтаётган бўлса, ундан сира ҳам хафа бўлманг, унинг оғзидан чиқаётган ҳар бир сўзни диққат билан тинглаб, ўзингизда ўзгариш қилишга ҳаракат қилинг.

Сизнинг руҳий ҳаётингизда содир бўлаётган ижобий ва салбий тарафларни яширадиган инсондан эҳтиёт бўлинг. Бундай инсонлар сизни қачондир чўкиб кетишингизни кутаётган инсон, деб айтишимиз мумкин. Азиз биродар, ҳар биримизнинг энг яқин ва ишонарли дўстимиз — бу Исо Масиҳдир. Ҳурматли биродарлар, бизга ўзингизнинг дўстларингиз ҳақида ёзиб юборинг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top