3:17

Руҳий ғалаба 96

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сизлар билан радио эфир орқали ғойибона бўлса-да учрашаётганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Сизлар билан “Дилкаш” радиоси. Худовандга ишонадиган инсонлар қанчалик кўп бўлса, Худога ишонмайдиган инсонлар ҳам шунчалик кўпдир.

Энг ачинарлиси, улар ўзлари билиб ёки билмай Худовандга қарши жанг қилишмоқда. Бъази кишилар ўзларини Худога ишонадиган художўй ҳисоблайдилар, лекин уларнинг Худога қарши қилаётган кўпгина ишлари ва Худога қарши айтаётган анчагина гаплари бор.

Бундай одамлар ўзларини Худога ҳеч қандай қаршилигим йўқ, деб ўйлайдилар. Аслида эса Худованднинг Шоҳлиги учун катта зарба бераётганини билмайдилар. Азиз биродарлар, Муқаддас Китобда аниқ ёзиб қўйилган: инсон Худонинг олдига келиб кечирим сўрамагунича гуноҳкор ҳисобланади, шунинг учун ҳам у Худонинг душмани ва жазосига лойиқ ҳисобланади.

Бу ҳақида Римликларга мактубининг 5 боби 8 оятдан 10 оятгача бўлган жойдан ўқиб кўришимиз мумкин: ”Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир. Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутилишимиз янада аниқроқдир.

Биз Худонинг душманлари эканмиз, У Ўз Ўғлининг ўлими туфайли бизни Ўзи билан яраштириб қўйди. Энди У билан ярашган бўлсак, Унинг Ўғли ҳаётлиги туфайли нажот топишимиз янада аниқроқдир”. Аслида инсонлар Худога қарши бўлганлиги учун Худованд инсонга қарши жанг олиб бормоқда.

Чунки ҳаворий Павлус Римликларга мактубининг 1 боби 18 оятида аниқ шу ҳақида ёзиб қўйган. Келинг, тинглаб кўрамиз: “Ноҳақлик қилиб, ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетафиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр.” Нима учун Худованд инсонга қарши жанг қилмоқда?

Чунки у гуноҳнинг душмани, У гуноҳкорларнинг отаси шайтонга қарши. Демак ким Худованд томонда бўлмаса, ўз-ўзидан шайтон тарафда бўлиб қолмоқда. Худованд эса шайтонга қарши доимо жанг қилади. Ушбу жангда Худованд доимо ғолиб келган. Худованднинг барча душманлари қачонлардир Худонинг кимлигини ва унинг жазоси қандай эканлигини бошларидан ўтқазадилар.

Ваҳий китобининг 21 боби 8 оятида шундай ёзилган: “Аммо қўрқоқ, имонсиз, нопок, қотил, зинокор, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир”. Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, интернет сайтимизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчи эдим. www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top