2:45

Худонинг сўзи 31

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан радио орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни бир ўхшатиш мисол билан бошласак.

Кема сардори қандай қилиб кичкина ва тор йўлни топа олиши мумкин? Албатта у ёниб турган сигнал чироқчалари орқали ўзининг тўғри йўлини топишга ҳаракат қилади. Айнан шу ёниб турган чироқларнинг орасидан у ўз кемасини бошқариб ўтади.

Агар кема сардори барча қоидаларга тўлиқ амал қилса, ўз кемасини шу тор йўлдан бемалол ҳар қандай шикастсиз манзилга олиб боришига тўлиқ ишонади. Азиз биродар, агар биз, инсонлар ҳам, Худованд кўрсатган манзилга эсон-омон етиб боишни истасак, Худованднининг барча айтганларини кам-кўстсиз бажаришимиз керак бўлади.

Бизнинг юрагимиз, онгимиз, ҳатто юриш-туришимиз ҳам Худованд хоҳлаганидек бўлиши керак. Агар шу айтганларимиздан бири йўқ бўлса, демак, сиз нотўғри йўлдан боряпсиз. Олдинда эса албатта қандайдир хавф-хатарга дуч келиш ҳеч гап эмас. Яна бир мисол. Айтайлик, бир қиз билан йигит бир-бирини севиб қолишди.

Қиз ибодат қилиб шу йигитга турмушга чиқиш керакми-йўқми, шу ҳақида Худодан сўрамоқда. Аслида улар шунчаки бир-бирини севса-ю, лекин турмуш қуриш уларнинг режасида бўлмаса, Худованд ҳам буни асло истамаса керак.

Лекин ҳозирги кунда тез-тез учраб турган воқеалардан бири, қиз бола оилали йигитни севиб қолиши. Худованд бундайларнинг ҳам турмуш қуришини асло истамайди. Лекин қиз бола масиҳий бўлса-да, йигит дунёвий киши бўлса, унинг устига йигит ичувчи бўлса, агар қиз шундай йигитга турмушга чиқса, Худованднинг амрини бузган бўлади, деб айтишимиз мумкин.

2 Коринфияликларга мактубининг 6 боби 14 оятида шундай ёзиб қўйилган: “Имонсизлар билан нораво шериклик қилманглар. Солиҳлик билан қонунсизлик орасида қандай алоқа бор? Ёки нур билан қоронғулик орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?”

Азизлар, шунга ўхшаш воқеалардан эҳтиёт бўлинглар. Бундай нотўғри қадам ташлаш албатта Худога маъқул эмас. Кўплаб масиҳий йигит-қизлар ўз ҳаётларини худди шундай йўл тутиб, хавф остига қўймоқдалар. Улар Худованднинг хоҳишини кутишга сабр-тоқат қилишга эринганлариданми, хатоликка йўл қўйиб, кейин афсусланиб қолишмоқда.

Азиз тингловчи, худди кема сардори каби ўз йўлингизни тўғри топишга ва шу йўлдан адашмай манзилни топиб боришга ҳаракат қилинг. Бундай ишда фақатгина Худованд сизга ёрдам бера олади. Азизлар, сайтимизга марҳамат қилинг. Бизнинг манзил: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top