2:48

Худонинг сўзи 34

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Худованднинг Сўзи айтадики, инсонлар кетаётган йўл улар учун тўғридек кўринади. Аслида эса у йўл одамларни ўлим сари олиб боради.

Муқаддас Каломнинг Ҳикматлар китоби 14 боби 12 оятида шундай ёзилган: “Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради”. Эсингизда бўлса, Лут Садўм ерига бориб жойлашди. Лекин у ушбу танловда қаттиқ адашган эди.

У ўйлаган эдики, бу жуда ажойиб ер деб. Шундай қилиб, Лут ўзининг бутун борлиғидан айрилди. У ҳатто хотин, бола-чақасидан ҳам айрилган эди. Лекин ушбу юқотишгача анча аввал у ўзининг ажойиб исмини ҳам йўқотган эди.

Ҳурматли биродарлар, Лут фақатгина Худованд кўрсатган меҳрибонлиги туфайлигина ўзининг ҳаётини сақлаб қолди. Агар Худованд унга меҳрибон бўлмаганида, Лут ўз ҳаётиданам маҳрум бўлиши ҳеч гапмас эди.

Азиз радио тингловчи, биз имон келтирган Худованд — дарҳақиқат жуда меҳрибон, лекин шу билан бирга У ҳақиқатни севадиган Худодир. У иккиюзламачиликни сира ёқтирмайди. Агар кимда-ким Худога қарши гуноҳ қилса, албатта Худованд уни жазолаши керак бўлади.

Инсонлар ўзларига ёқадиган ишларни қилиб гуноҳ қилишлари мумкин, лекин эртами-кечми, барча қилган ишлари учун Худованднинг олдида ҳамма жавоб беради. Бу аниқдир. Юқорида келтириб ўтган оятмиз ҳам айнан шу фикримизнинг далилидир.

Садўм ва Ғамўрадаги каби бугунги кунда ҳам орамизда кўплаб гуноҳкор инсонлар топилади. Айрим одамлар била туриб охиратини ўйламай, бемалол гуноҳ йўлидан боришмоқда. Лекин шундай кунлар келадики, Худованд шунга ўхшаш инсонларнинг ҳар бири билан алоҳида савол-жавоб олиб боради.

Садўмни олов ичида қолдиргани каби гуноҳкорлар ўз йўлларидан қайтмасалар, уларнинг ҳам ҳоли худди шундай бўлиши ва ҳар бир киши ўз жазосини олиши аниқдир. Иккинчи Бутрус мактубининг 2 боби 6 оятида шундай ёзиб қўйилган: “Худо сизлар бошига келадиган балолардан ибрат бўлсин, деб Худо Садўм ва Ғамўра шаҳарларини ҳам ҳалокатга маҳкум этди ва кулга айлантирди”.

Азиз дўстим, бошинга шундай кулфатларнинг келишидан эҳтиёт бўл. Ўз танлаган йўлингдан қайтиб, Худованд кўрсатган йўлдан боргин. Ҳурматли биродарлар, интернетдаги бизнинг сайтимиздан фойдаланинг. Сайтимизда эшиттиришимиз ҳақидаги ўз фикирларингиз билан бўлишинг. Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top