3:03

Уй гуруҳлари 15

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз.

Азиз биродарлар, биз сизлар билан биргаликда уй шароитига мослашган жамоатларни қандай бошқариш ва қандай ташкил этиш тўғрисида ва бундан ташқари, кўплаб мавзуларда суҳбатлар уюштирган эдик.

Ўйлайманки, эндиги мавзуларимизни уй жамоатларида қандай қилиб Kаломни ўрганиш тўғрисида давом эттиришимиз мумкин. Ҳозирги кунда Bатанимизда уй шароитига мослашган жамоатларнинг сони кундан-кунга ўсиб бормоқда. Албатта айрим қийинчиликлар, муаммолар ва қувғинлар ҳамон давом этиб келяпти.

Шунга қарамай, Худованд Ўз ишини бутун мамлакат бўйлаб давом эттирмоқда. Айрим уй жамоатларида ҳали бошқарувчи ёки чўпонлар йўқ бўлганлиги сабабли, улар жамоатни қандай бошқариш тўғрисида ва жамоат аъзолари қандай қилиб руҳан ўсишлари кераклиги тўғрисида етарли маълумотларга эга эмас.

Шунинг учун бугунги эшиттиришимиз кўпчилик янги уй жамоатлари учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Умуман олиб қараганимизда, имонли биродарлар орасида Kаломни ҳар хил ўқиб ўрганиш усуллари мавжуд. Лекин “Олти қадам” деб айтиладиган усул ҳар бир жамоат аъзоларининг таълимотда иштирок эдишига имконият яратади.

Энг муҳими, ҳар бир аъзонинг руҳий ўсиши учун имкон яратади. Биз айтмоқчи бўлган услуб иккита муҳим фикрда асосланади: биринчиси, Худованднинг Муқаддас Руҳи бизнинг ўқитувчимиздир. Юҳанно мактуби 14 боб 26 оят.

Азиз биродарлар, шунинг учун ҳам Калом ўқишни олиб борувчи кўп гапиришни ва ўқитишни ўз бўйнига олиши шарт эмас. Биз яхши биламиз, имонлиларнинг ҳар бири Муқаддас Руҳга эгадир.

Муқаддас Руҳ Калом орқали ҳар бир имонли кишига гапиришига шахсан мен ишонаман. Иккинчиси эса, одамлар бошқа одамнинг фикрини эштишдан кўра, ўзи фикрлаши орқали яхшироқ ўрганади. Шунинг учун ўқишни олиб борувчи кўп гапирмасдан, гуруҳ аъзоларини ўйлантириб гапиришга мажбурлай олиши керак.

Бунинг учун эса бошқарувчи мақсадга қараб, барчани ўйлашга мажбурлайдиган саволларни ўртага ташлаши керак. Саволларга эса фақатгина бир ёки икки киши эмас, балки ҳамма бараварига иштирок этишига имкон берилиши керак. Азиз биродарлар, шу мавзудаги эшиттиришимизни келгуси эшиттиришларимизда давом эттирамиз.

Ҳозирча эса сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчиман. Марҳамат, ёзиб олинг: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top