3:05

Руҳий ғалаба 113

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биз ва бошқа биродарларимиз имонда мустаҳкам туриш ҳақида сизларга кўп гапиришимиз мумкин. Лекин ҳаммаси ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ.

Ҳар қандай ҳис-туйғулар қанчалик ишонарли бўлмасин, агар сизни Худованддан узоқлашишингиз кераклиги ҳақида гапирса, ҳеч бирига ишонманг ва қулоқ солманг. Шайтон ва унинг малайлари шунчалик айёрки, ҳатто ўзингизга энг яқин кишиларингиз орқали ҳам ҳужум қилиши мумкин. Шунга ўхшаш воқеалар ҳар биримизга Муқаддас Китобдан яхши таниш бўлса керак.

Муқаддас Китобдан Гидўн ҳақида ёзилганини яхши биламиз ва унинг душманларга қандай қилиб қаршилик қилгани ҳақида ҳам ўқиганмиз. Унинг душманлари шунчаки душманлар эмас, катта бир армия эди. Шунча катта армияга қарши жанг олиб бориш, агар Худо ёрдам бермаса, бу бемаънилик ҳисобланар эди. Бу душманлар Исроил ерларини босиб олиб, халқига қарши жанг олиб боришаётган эди.

Гидўн исроилликлар орасидан ўттиз икки минг кишилик аскарларни тўплаб, душманга қарши жанг олиб бормоқчи эди. Лекин Худованд Гидўнга унчалик катта армиянининг керакмаслиги ҳақида гапирди. Худованд озгина армия билан ҳам душманларни енгиши ҳақида Гидўнга ваъда берди.

Азиз биродар, масиҳий инсоннинг душмани кўпдир. Улар турли усуллар билан ҳар биримизга қарши жанг олиб бормоқда. Худованд эса фақатгина сиз орқали ҳам катта бир душманни ва унинг армиясини енга олади. Раббимиз Исо Масиҳ сиз билан бирга эканлигини ҳис қила билсангиз, худди Гидўн каби ўзингизда катта бир куч топа оласиз ва душманга қарши жанг олиб боришга астойдил кириша оласиз.

Азиз радио тингловчи биродар, агар оёғингизда Хушхабар тарқатиш учун илдамлик пойабзаллари кийилган ва шай ҳолатда бўлса, шунингдек, имонда мустаҳкам турган бўлсангиз, шайтон сизга қаршилик қилишга чўчийди. Ҳар қандай душман ҳам ўз рақибига жанг қилишдан олдин, унинг кучли ва кучсиз томонларини яхши ўрганишга ҳаракат қилади.

Агарда рақибга қаратилган ҳужумни охиригача етқазишга кўзи етмаса, яхшиси, жанг қилмай қўяқолади. Имонда мустаҳкам бўлинг, деб айтилишининг ҳам асосий сабабларидан бири ҳам шу ердадир. Раббимиз Исо Масиҳ шайтонни енгди, биз, масиҳийлар эса Раббимизга тегишли эканимизни шайтон яхши билади.

Шунинг учун ҳам Исога доимо содиқ фарзанд бўлайлик, шунда душманимиз биз ким ва кимнинг фарзанди эканлигимизни билади ва ҳар биримизни кўрганда титраб туради. Азизлар, бизга мактуб йўлланг, бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top