Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Марҳамат, тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз. Қўпчилик дунё олимларини бир жуда муҳим савол ҳозиргача қизиқтириб келмоқда.
Инсоннинг ўлимидан сўнг бошқа ҳаёт бошланадими-йўқми деган савол. Шулардан айримлари айтадики, инсон ҳаёти тугаб бандаликни бажо келтирганидан кейин, унинг руҳи ҳам ўзи билан ўлади деб айтса, яна бошқалари, Худовандга ишонмайдиган инсонларнинг руҳи дўзахда чекиладиган азобдан кейин йўқ бўлиб кетади, деб айтишади.
Уларнинг шундай фикрлашига сабаб, Муқаддас Китобдаги Римликларга мактубининг 6 боби 23 ояти сабаб бўлади. У жойда жумладан шундай ёзилган: “Гуноҳнинг эвази ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир”.
Ушбу оятлардан ташқари яна 1 Тимутийга мактубининг 6 боби 15 ва 16 оятлари ҳам айнан шундай фикрларнинг айтилишига сабабчи бўлгандир. Бундан ташқари, Забур китобининг 113 боби 25 оятида яна шундай ёзилган оятни ўқиб кўришимиз мумкин:
“Ўлиб сукунат диёрига борган ҳеч кимса Худовандга ҳамду сано айтмас”. Аслида гуноҳкор инсон жисмоний тирик бўлса ҳам, унинг руҳи ўликдир. Шунинг учун ҳам гуноҳкор инсон ўлганда ўнинг руҳи ҳам ўликдир. Гуноҳкор инсонинг руҳини тўғри ҳукм қилувчи Худованднинг Ўзи суд қилади.
Балки ҳақиқатан ҳам уларнинг руҳи йўқ қилиниши мумкин. Балки бир умр дўзахда азоб ичида жазоланиши мумкин. Худованд нимани истаса ва нимани тўғри деб амалга оширса, барчаси ҳақиқатдир.
Чунки Худованд барча инсонларни тириклиги пайтида гуноҳнинг эвази ҳақида Ўз Каломи орқали огоҳлантириб келган. Худога қулоқ солмаслик эса, албатта, жазосиз қолмайди. Эшиттиришимизнинг бошида айтилган саволимизга эса шундай деб аниқ жавоб беришимиз мумкин.
Инсон ҳаётдан кўз юмгач, гуноҳкорнинг ҳам, солиҳнинг ҳам руҳи бирдек яшашда давом этади. Лекин солиҳнинг руҳи Самода жаннатда яшаса, иккинчиси эса дўзахда азобда яшашни давом эттиради. Самода жаннатда бўлган барча солиҳлар янги танага эга бўладилар.
Чунки бизнинг эски гуноҳкор танамиз ерда қолади. Чунки бундай гуноҳкор тана билан жаннатга киришнинг асло имкони бўлмайди. Худованд солиҳ бўлгани учун у ерга ҳеч қандай гуноҳкор қўйилмайди. Гуноҳ инсони Худо билан ажратади деганимизнинг маъноси ҳам айнан шудир. Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, сизларга ўзимизнинг электрон манзилимизни эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.