Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз, сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда.
Бутун дунёга машҳур бўлган инсонлардан бири Аврам Линкольн шундай деган эди: “Шахсан мен ишонаман, Муқаддас калом Худо томонидан инсонлар учун берилган энг яхши совғалигига.
Бутун дунёнинг Қутқарувчиси томонидан инсонлар учун барча яхшиликлар шу калом орқали инсонларга тақдим этилган.” Шахсан Худованднинг Ўзи инсонларга энг яхши фикрларни бериш учун инсон қиёфасига кирган эди.
Биз Уни ҳозиргача тирик Худованд деб айтамиз. Раббимиз Исо Масиҳ ва Худованд бир тандир. Исо Масиҳнинг Ўз инсон қиёфасидаги Худованд эди. Раббимиз Исо Масиҳнинг ер юзига ташрифи — бутун инсоният тарихида энг буюк воқеалардан бири бўлди.
Агар Эски Аҳд китобини варақлаб ўқиб кўрсак, Худованднинг Ўзи шу воқеани амалга ошиши учун барча тайёргарликларни амалга оширди. Эски Аҳд китоби Раббимизнинг ташриф учун барча шароитларни тайёрлаб қўйганини кўришимиз мумкин.
Янги Аҳд китоби эса ушбу воқеаларни қандай амалга ошганлиги тўғрисида тўлиқ айтиб ўтади. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам, оддий инсонлар ҳаёт давомида қандай яшасалар, худди шундай ҳаёт кечирди. Унинг ҳаёти оддий инсонлардан шуниси билан фарқ қилардики, У ҳеч қачон гуноҳ ва гуноҳга бошловчи ишларни қилмаган.
Агар Раббимиз Исо Масиҳни ер юзига ташрифидан кейинги ҳаётини инсонларга ўхшатадиган бўлсак, У ер юзидаги энг меҳрибон, ҳамма учун бирдек ғамхўрлик қиладиган, ҳаммани бирдек севадиган, сабр-тоқатли инсонлардан бири эди.
У инсонларни шунчалик севардики, шунинг учун ҳам биз яшаб турган гуноҳга тўла ерга келиш учун рози бўлди. Раббимиз Исо доимо оддий инсонларнинг ҳаётидаги бўлиб турган энг асосий қийинчиликлар ва муаммоларни ҳам Ўз танасида ҳис қила оларди.
Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўз ўлимидан сўнг қайта тирилди ва Самода. Шунинг учун ҳам ҳозирги ҳар бир масиҳий инсонинг қийинчиликларига бефарқ қаролмайди. У ҳозир ҳам биз учун ғамхўрлик қилишда давом этмоқда. У инсонлардаги гуноҳларни кечиришни хуш кўради.
У бугунги кунда гуноҳкор инсонларга кечирим беришни, сиз билан менга эса ёрдам беришни жуда-жуда истайди. Азизлар, шунинг билан бугунги мавзуимиз ўз ниҳоясига етди. Азиз биродарлар, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинглар. Хайр.