3:11

Музлик даври

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг. Ер шарининг ҳар хил жойларидаги қитъа шельфида улкан тош иншоотлари топилди. Бир маънода бу иншоотлар денгиз сатҳининг ўнлаб метрларга кўтарилган музлик даврига оид бўлиб, натижада ушбу мегалитик қурилишларни сув босишига олиб келди.

Музлик даври вақтида бу жойларни забт этувчилар томонидан тузилган навигация хариталари, қадимги денгиз сайёҳларининг ер сиртини ҳақиқатга тўғри келмайдиган аниқлик билан ўлчаганлари ва тасвирлаганлари ҳақида гувоҳлик берадилар.

Ҳатто рус денгиз сайёҳлари томонидан атиги 1818 йилдагина очилган, деб қабул қилинган Антарктида, ғоят пухталик билан қадимги хариталарга киритилган. Қадимгилар қўлланган картографик техника, Гизадаги буюк Миср эҳроми астрономик берилган ўлчамларда амалга оширилган, қадимда у орқали нолга тенг меридиан ўтган.

Келинг, хариталар тузишнинг қадимги тартиби ва вақт саноқлари замонавий усулнинг қанчалик ўтмишдоши бўлганлигини, шунингдек тарихдан илгариги цивилизация вакиллари аслида ҳозирги картографлар қўлланган усулни қўллаб қай тарзда ер шарининг сиртини ўлчаганлари ва харитага киритганларини кўриб чиқамиз.

Қимматли қазилмаларни қидиришда қадимги денгиз сайёҳлари ер шарининг ҳар хил қисмларига муваффақиятли эришганларига ва у ерларда ўрнашганларига археологлар анчадан бери шубҳаланишади. Тинч океанининг Полинезия оролларида, Ҳиндистонда, Японияда топилган эҳромли маъбадлар ва қалъалар, пухталик билан юқорига кўтарилган мураккаб мегалитик деворлар бунинг далилидир.

Ҳатто Андда, Жанубий Американинг тоғ тизмаларида, Мачу-Пичу каби илк цивилизациясигача бўлган улкан мегалитик иншоотлар топилди. Цивилизация беланчаклари, Месопотамия ва Мисрдан ғарб томон, Жанубий Испания яқинида; Мальтага яқин жойда; Атлантика океани оролларида қимматли топилмалар конлари мегалитик иншоотлар топилди.

Атлантиканинг бошқа тарафида, Жанубий Мексикада олмек қабиласининг ғалати иншооти топилди, улар бу ерларда майя ҳиндуларига қадар яшашган. Тинч океанида япон ороллари Рюкюда, майдонлари поғона-поғона бўлиб жойлашган; шунингдек қўрғонлари қадимги Йомон цивилизациясига оид бўлган қадимги мегалитик деворлар топилди.

Азизлар, музлик даври ҳақидаги эшиттиришларимизни кейинги эшиттиришларимиз орқали яна давом эттирамиз. Чунки айнан музлик даврида Худованднинг иштироки қандайлигини кейинги эшиттиришларимиз орқали кўриб чиқамиз. Азизлар, шу мавзуга оид маълумотларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top