2:58

Ички дунё

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг. Инсоннинг ички яъни руҳий дунёсини бешта бўлимга ажратиш мумкин.

Келинг, азизлар, шуни биргаликда кўриб чиқсак. Биринчи бўлим бошқача эмас, айнан шундай иш тутишга бизни мажбур қилувчи асосларимиз яъни хоҳиш-истакларимиз билан иш кўради.

Бу ерда биз замоннинг зайлига кўра мослашишга ёки тортишишга мажбур бўлиб ҳаракат қиляпмизми ёки Раббимиз Исо бизни ўзгартиришга ваъда қилган бир пайтда Унинг хайрли чақириғини чин юракдан қабул қилган чақирилган одамлармизми буни тушуниб етиш жуда муҳим.

Ички дунёмизнинг иккинчи бўлими вақт муаммоси билан шуғулланади. Бу ҳаётда бизга берилган чекланган вақтни қандай сарф қилаяпмиз? Вақтни шахсан ўсишимиз ва бошқаларга хизмат қилишимиз борасида қандай тақсимлаяпмиз?

Бу саволларга жавобни бизнинг ҳаётий яшовчанлигимизни шахс сифатида тушуниш орқали билиб олишимиз мумкин. Учинчи бўлими — ақл-идрок бўлими: биз шахсиятимизнинг ажойиб бўлаги бўлган, яратилиш ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилишга ва уни мушоҳада қилишга қодир ўз ақл-идрокимизни нима қилаяпмиз?

Ички дунёмизнинг тўртинчи бўлими бу — руҳ бўлимидир. Шунинг учун ҳам руҳга тегишли бўлган бу соҳани биз ички дунёмизнинг боғи деб атасак бўлади. Ниҳоят, сўнгги бўлим. У бизни ҳордиқ чиқаришга, дам олиш кунига чақиради.

Бундай ҳузур-халоват моддий дунёда атрофимизда жуда кўп учрайдиган ўйин-кулгидан бутунлай фарқ қилади. Бу ҳузур-халоват шу қадар ажойибки, менимча, уни тартибга солинган руҳий дунёнинг ўзига хос муҳим манбаси, деб тан олиш керак.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Худованд билан бирга бўлиш орқали ва Уни каломини ўқиб ўрганиш орқали, Худо билан муносабат қилишнинг янада асослироқ тажрибасига эга бўламиз ва Унга қаерда, қандай қилиб хизмат қилишимиз кераклигини тушуниб оламиз.

Ҳар бир масиҳий, айниқса жамоат бошлиқлари, ўзларининг ички дунёсига катта эътибор беришлари керак. Чунки бутун жамоат аъзолари доимо бошқарувчига қарайдилар. Улар чўпоннинг ички дунёсини ва ичидаги барча муаммоларини ва ташвишларини дарров илғай оладилар.

Азиз чўпонлар, сизларга мана шундай маъсулиятли хизматни ато этган Худовандни доимо олқишлаб яшашга ҳаракат қилинг. Шунинг билан, азизлар, биз учун ажратилган вақт ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сиз азизларга эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top