2:49

Болаларнинг ўсишига ёрдам 178

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳурматли радио тингловчи ота оналар, ҳар бир ишнинг асосида олдиндан режалаштирилган режа ётади.

Айрим ота-оналар болалар тарбияси режа асосида бўлиши керак деган гапга унчалик эътибор билан қарамайдилар. Масалан, уй қурмоқчи бўлганлар, албатта, олдиндан уйнинг қандай бўлиши кераклиги тўғрисида режа тузиб чиқадилар.

Режасиз бошланган қурилиш эса қандай якун топиши барчамизга маълум. Деярли ҳар бир иш режа асосида бошланиши лозим. Шундай экан, нима учун бола тарбияси олдиндан режалаштирилмаслиги керак?

Кўпчилик ота-оналар бола тарбиясида ҳар доим ҳам ўз режаларига асосланавермайдилар, лекин мақсадлари тахминан бўлса-да, ўзларига аён бўлиши керак. Албатта масиҳий ота-оналар ўз фарзандларини келажакда дунёни таниб билган ҳолда ва бошқалар билан яхши муносабат ўрнатган ҳолда доно инсон бўлиб етишишларини истайдилар.

Кўпчилик масиҳийлар билим томонидан болага кўп эътибор беришади. Муқаддас Китоб қандай китоблиги, Худованднинг кимлиги ва нажот ҳақида ажойиб билим беришлари мумкин.

Лекин минг афсуслар билан шуни айтишимиз кераки, улар боланинг юриш-туриши ва унинг хулқи ҳақида кўп нарсани ўргатмайдилар. Натижаси эса барчамизга маълум. Руҳий билими болага ва биз катта инсонларга нима учун керак?

Албатта бошқалар олдида бизнинг ажралиб туришимиз ва улар бизни кўриб ҳақиқатан ҳам Худовандга тегишли инсон эканлигимизни тан олишлари учун. Агар шунча руҳий билимга эга бўла туриб амалда уларни ишлатмасак, нима кераги бор бизга руҳий билимни?

Ҳар бир инсон бирданига доно бўлиб қолмайди. Албатта донолик ҳам ҳар бир инсонда ва болада аста-секин қадам ва қадам сари шаклланиб боради. Фарзандларимиз Худованд билан катта бўлишлари учун ўзимиздаги бор кучни максимал даражада сарфлашга ҳаракат қилишимиз керак.

Бунинг учун ҳеч бир имкониятни кўздан қочириш ярамайди. Ҳурматли ота-оналар, инсон фақатгина ҳаёти давомида қилган ишлари учун Худованд олдида жавоб бермайди. Жавоб беришимиз керак бўлган кўпгина саволлар мавжуд. Шундай саволлардан бири, Худованд берган фарзандларимизга қандай таълим ва тарбия бера олдик.

Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан олдин ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top