2:56

Уй гуруҳлари 24

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ҳурматли биродарлар, бугунги эшиттиришимизни гуруҳ бошқарувчилари ва уларнинг ёрдамчиларига кўрсатадиган ёрдами ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Гуруҳдаги тажрибалироқ биродарлар, ёки бўлмаса, гуруҳ бошқарувчиси асосан бошқаларга Муқаддас каломни тушунмаган жойларини тушунтиришда ёрдам бериши керак.

Бундан ташқари, янги гуруҳ аъзолари дўстингиз бўлса, ўрганган нарсаларингизни амалда қўллаш учун ёрдамлашади. Янги биродарлар учун далда бериш — энг катта ёрдам бўлишини яхши тушуниб олишимиз керак.

Имкон борича янги биродарлар билан ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта учрашиб, биргаликда каломни ўрганиб ўқиб бориш ҳам ҳар иккала кишининг руҳан ўсиши учун катта ёрдам беради.

Азиз биродарлар, каломни ўрганишда энг катта ёрдам бу — янги ўрганган нарсаларни алоҳида бир дафтарга ёзиб боришдир. Бундан ташқари, гуруҳдаги янги келган биродар билан учрашган пайтингизда бирданига янги дарсларни бошлаб кетманг.

Аксинча, ўтган дарсларни биродарингиз билан қайтариб, яна эсга олишга ҳаракат қилинг. Бундан ташқари, нималарни амалда қўллаганингиз ҳақида ҳам бироз суҳбатлашиб олишингиз мумкин.

Янги биродарингиз қайтариш даврида қийналса, эринмасдан ўтган дарсларни яна бошдан оёқ такрорлаш дўстингиз учун катта ёрдам бўлади. Агар уй вазифа берилган бўлса, масалан, қайсидир оятни ёд олиш. Аввал ўзингиз ёддан айтиб беринг. Бу янги биродар учун ўтилаётган дарсларга сиз ҳам бефарқ эмаслигингизни кўрсатади.

Тўғри, янги биродар айрим вазифаларни бажаришда бироз қийналиши мумкин. Шундай бўлса, яна шу дарсларни қайтадан уй вазифаси қилиб беришингиз мумкин. Бундай ҳолат янги гуруҳ аъзоларида жавобгарлик ҳиссини кучайтиради.

Энг муҳими, улар Худованднинг сўзига оддий қарамаслигини уларда ривожлантиради. Доимо биродарингиз учун ва ўтиладиган янги дарслар тушунарли бўлиши учун Худованддан ёрдам сўраб ибодат қилинг. Азиз бошқарувчи биродарлар, гуруҳингиздага янги биродарларнинг барча саволларига жавоб топишга ҳаракат қилинг.

Билмаганларингизни эса кейинги сафар албатта жавоб бераман, деб бошқа тажрибали биродарлар билан маслаҳат қилиб, жавоб топишга ҳаракат қилинг. Азиз биродарлар, шундай маъсулиятли ишда Худованд сизга мададкор бўлсин, деб сизлар билан хайрлашиб қоламиз. Бизнинг электрон манзилимизга албатта мактуб йўлланг. Манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top