2:47

Худонинг сўзи 54

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Муқаддас Китобнинг Юҳанно китобида 15 боби 7 оятида шундай оят мавжуд: “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар”.

Ушбу сўзлар Раббимиз Исо Масиҳ томонидан айтилган эди. Бу амалдаги ибодатга қарата айтилган гаплар эди. Раббимиз Исо Масиҳ билан бирга бўлган шогирд ва Унинг сўзларига амал қилувчи нима ҳақида ва қандай ибодат қилиб Раббимизга суянишни яхши билади.

У нима сўрашни ва қандай қилиб сўраганларига эришишни ҳам яхши билади. Шу билан бирга у нимани сўрамасликни ҳам билади. Ушбу юқорида келтириб ўтган оятимиз шогирд учун масиҳийнинг ҳаётида кераксиз бўлган нарсаларни сўрашни ман этади.

Азиз тингловчи, сиз Худованддан нима сўраётганингизга катта аҳамият қилинг. Албатта ҳар томонлама тарозига солиб, ушбу сўраганларингиз сиз учун ҳақиқатдан ҳам керакми ёки йўқми, аниқ билишингиз керак.

Масалан, агар сизда ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса, нима учун машина сўраш керак. Менимча, аввал ҳайдовчилик гувоҳномага эга бўлиш бу — Худованд олдида донолик билан қилинган ибодатдан дарак беради.

1 Юҳанно китобининг 3 боби 22 оятида айнан шу айтганларимизга тегишли бир оят бор. Келинг, ушбу оятни ҳам биргаликда ўқиб кўрсак: “Ва Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз”.

Албатта барча сўраганларимиз Худованднинг хоҳиши ила бўлиши керак. Айтайлик, бир марта ибодат қилиб, дўкондан ёки бозордан ниманидир сотиб олиш ҳам ярамайди. Чунки аввал Худованднинг хоҳишини билишимиз жуда зарур. Албатта қимматроқ нарсаларни назарда тутяпмиз. Чунки озиқ-овқат, кийим-кечак болаларимизни таъминлашимиз учун зарур бўлган нарсалар.

Буларни Худованддан сўрамасак ҳам Унинг хоҳиши эканлигини яхши биламиз.

Хуллас бугунги эшиттиришимиз орқали сизларга етқазмоқчи бўлганларимиз, Худованднинг хоҳиши асосида масиҳийча ҳаёт кечириш, ҳаётимизни янада марҳаматли ва гўзалроқ қилади деб ишонамиз.

Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга тинчлик ва хотиржамлик тилаган ҳолда, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини эслатиб ўтмоқчиман. Мархамат: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top