2:57

Худонинг сўзи 55

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг.

Азиз биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали Худонинг Ўзи ҳақида суҳбат қурсак. Худо бу — руҳдир. Бу дегани, У биз инсонлар каби танага ёки қандайдир бир кўринишга эга эмас.

Руҳ аслида кўринмаса ҳам ўйлаш, ҳаракат қилиш, ҳис этиш хусусиятига эгадир. У инсонлар бўйсуниши керак бўлган қонун-қоидалар билан чегараланмаган. У озод ва истаганини амалга ошириши мумкин.

Юҳанно китобининг 4 боби 24 оятида Раббимиз Исо Масиҳ руҳ ҳақида шундай деб айтган эди: “Худо Руҳдир, Унга топинувчилар эса Руҳ ва ҳақиқат билан топинмоқлари лозим”.

Худованд асрлар давомида бутун оламни бошқариб келмоқда, У бутун борлиқнинг подшосидир. У биз инсонлар томонидан кўзимизга кўринадиган ҳамда кўринмайдиган барча борлиқ устидан ҳокимлик қилиб келмоқда.

1Тимутий китобининг 1 боби 17 оятида ҳамда 6 боби 15 ва 16 оятларида ҳам ажойиб сўзларни ўқишимиз мумкин: “Мангу Подшоҳга, ўлмас, кўринмас, ягона доно Худога абадулабад ҳурмат ва шон-шарафлар бўлсин!” Омин.

“Мана Худо Ўзи хоҳлаган пайитда Исо Масиҳни улуғворлик билан намоён қилади. Худо ягона муборак Ҳоким, подшоҳларнинг Подшоҳи, хўжайинларнинг Хўжайини, ўлмасликнинг якка моликидир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда туради, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас.

Унга абадий шон-шухрат ва салтанат бўлсин.” Омин. Инсонлар қанчалик ҳаракат қилмасинлар, Худовандни қандайлигини ўлчашнинг ёки вазнини ўлчаб кўришнинг сира имкони йўқдир. Худованд Ўзи учун ҳеч қандай чегара қўймайди.

У мутлоқ эркиндир. Худованд учун ҳатто космосда ҳам ҳеч қандай чегара мавжуд эмас. Чунки Худованд осмону фалакнинг пайдо бўлишидан аввал ҳам бўлган. Тўғрироғи, Уни Ўзи яратган. Ниманидир яратган инсон ўз эҳтироси ҳақида барча маълумотларга эга бўлади.

Шунинг учун ҳам бошқариш у инсон учун осон бўлади. Худованд ҳам бутун космосни ва ерни яратгани учун У тўлиқ бошқара олади. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз, азизларга, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман, марҳамат, эслаб қолинг: dilkash@najot.com

Азиз биродарлар, фақатгина бир Худо мавжуд. У ҳам бўлса тирик ва ҳар қандай гуноҳлардан фориғ бўлган ягона Худованддир. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top