3:11

Худонинг сўзи 59

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга, манзур бўлмоқда.

Яқинда Флоридадаги кўпхонали уйларда яшовчилар дераза ортидаги даҳшатли манзарани кўриш учун уйғонишди. Ўз уйлари қаршисидаги кўча нақ ўпирилиб тушган ва флоридаликлар ўйиғ деб атовчи улкан жарликни ҳосил қилганди.

Ўйилиб бораётган чуқурлик енгил автомобилларни, катта йўл, йўлакларни ва ўз атрофидаги бошқа барча нарсаларни ўз домига ютиб юбораётганди. Бинонинг ўзи ҳам уларнинг кетидан жарга қулашга навбатда турган эди.

Олимларнинг айтишича, карст ўйиғлари қурғоқчилик пайтида ерости сувларининг қуриши ва натижада ернинг сиртқи қатлами ўз таянчини йўқотиши туфайли ҳосил бўларкан. Бунда тўсатдан ҳамма нарса чўкиб, одамларни ҳеч нарсага, ҳатто оёғинг остидаги ерга ҳам ишониб бўлмайди, деган даҳшатли саросима босиб олади.

Ҳаёти Флориданинг ана шу ўйиғларидан бирига ўхшаш одамларни кўплаб топиш мумкин. Эртами-кечми, кўпчилигимиз ўзини карст ўйиғига ўхшаш жар ёқасида турганимизни тушуниб етамиз. Иш ёки мақсадлар ҳақидаги алдамчи хаёллар ғойиб бўлиб, навбатдаги омадсизлик ёки аччиқ тажриба натижасида оғир чарчоқни ҳис қилар эканмиз, ичимиздан бир нарса узилиб кетгандек бўлади.

Биз бор дунёмизни тубсизлик қаърига ютиб юборишга тайёр жарлик сари бир баҳя қолган жойда турганимизни англаб етамиз. Баъзан бундай қулашнинг олдини олиш учун деярли ҳеч қандай имконият йўқдек туюлади.

Бу ерда қандай муаммо бўлиши мумкин? Агар бу ҳақда узоқ вақт ўйласак, эҳтимол, биз аввал тасаввур ҳам қилмаган ички дунё деб аталувчи ички бир маконнинг борлигини билиб оламиз. Бу мавжудлигимизнинг шундай бир қисмики, уни муваффақият, машҳурлик, бойлик ва гўзаллик каби тушунчалар билан баҳолаш жуда осон.

Бироқ бизнинг ички дунёмиз кўпроқ руҳий табиатга эга. Бу ерда танланади ва баҳо берилади, бунда ёлғиз қолиб, мушоҳада қилиш учун жой топса бўлади. Бу бизнинг Худога топинадиган ва гуноҳларимиз учун тавба қиладиган жойимиздир, бу замоннинг маънавий ва руҳий нопоклиги суқилиб кирмайдиган осойишта макондир.

Азиз биродарлар, ҳаётда турли ташвиш ва муаммолар доимо инсонинг ортидан бир дақиқа бўлса-да, қолдирмай эргашиб юради. Инсон эса тинчлик ва хотиржамликни фақатгина Худодан топиши мумкин. Худованд ҳатто Ўз фарзандларини турли офатлардан ҳам сақлай олади.

Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top