3:26

Болаларнинг ўсишига ёрдам 185

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи болажонлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашиб турганимиз учун Худога миннатдорчилик билдираман. Чунки фақатгина Унинг иродаси билан бизда шундай имконият бўлиб турибди. Азиз болажонлар, ўтган эшиттиришларимизда ваъда берганимиздек, қашшоқ одам ҳақидаги ҳикоямизнинг давомини бугун сизлар билан биргаликда тингласак.

Марҳамат, тингланг. Эсингизда бўлса, ўша камбағал оила қашшоқ одамни ўз уйларига қабул қилишганди ва ундан янги туғилган чақалоқлари учун ўкил ота бўлишларини илтимос қилган эдилар. Хуллас қашшоқ одамнинг жавоби шундай бўлди: Мен ахир камбағал одамман.

Сизлар буни чиндан ҳам хоҳлайсизларми? — Ҳа, — жавоб берди боланинг отаси – биз кўряпмизки, сиз художўй инсонсиз ва Худо дуоларингиз орқали болага марҳамат беришни истайди. Эртаси куни нотаниш одам уй эгаларига миннатдорчилик билдириб, йўлида давом этди.

Бу қашшоқ ким эканини ҳеч ким билмасди. Бир куни бутун шаҳар ҳаракатга келди. Шаҳримизга шоҳ келяпти! – деб ҳаяжон билан гапиришарди одамлар. Нима учун у айнан бизни шаҳримизни танлади? Шоҳни кутиб олиш учун тайёргарлик кўришимиз керак. Уни дабдабали қилиб кутиб оламиз ва у ҳайрон бўлиб қолади!

Шаҳарни роса тозалашди ва безашди. Шаҳар ҳокими шоҳни шахсан ўзи кутиб олиб, уни ўз уйига таклиф қилиш учун, бу учрашувни сабрсизлик билан кутар эди. Ва ниҳоят, буюк кун ҳам келди. Шаҳар кўчалари шоҳни кутаётган одамлар билан тўлган. Ҳаммаси чиройли кийимларини кийшган эдилар. Одамлар шоҳни кўришмоқчи ва бу учрашувни байрам қилишмоқчи эди.

Шаҳарнинг обрўли одамлари ўзларини шоҳга таништириш учун имконият топишга умид қилишарди. Кўчанинг охирида, кичкина уй олдида ўтинчи оиласи билан турарди. Улар бошқаларга ухшаб унча чиройли кийинишмаган эдилар, лекин барибир шоҳни ҳурмат билан кутиб олиш учун энг зўр кийимларини кийиб олишган эдилар.

Лекин бирдан қизиқ воқеа рўй берди: шоҳ шаҳарга кириб келиб, ҳеч қаерда тўхтамади. У обрўли одамлар олдидан ўтиб кетди. Ҳатто шаҳар ҳокими билан саломлашиш учун ҳам тўхтамади. Одамлар ҳайрон эди: балки шоҳ тўхташни эсидан чиқариб қўйгандир? Шоҳнинг араваси кўча охирига бориб, кичкина уй олдида тўхтади.

Одамлар ҳайрон бўлиб туришарди. Сизлар мени танимадингларми? – сўради шоҳ ўтинчи билан хотинидан. Икки йил олдин мен оилангизда меҳмон бўлдим. Сизлар менга овқат ва тунаш учун жой бергансизлар ва фарзандларингизга ўкил ота бўлишни сўрагансизлар. У онанинг этагини ушлаб турган икки яшар болани кўрсатди. Энди эса мен бу бола ҳақида ғамхўрлик қилиш учун келдим! Азиз болажонлар, Худовандга ишонинг, У ҳар бир инсон ҳақида ғамхўрлик қилади. Азиз болажонлар, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Келаси эшттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top