3:00

Уй гуруҳлари 31

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна эфирда ”Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчилар, уй гуруҳлари мавзусидаги эшиттиришларимиз яна эфирда. Марҳамат, тингланг.

Юҳанно мактубининг 14 боби 26 оятидан ажойиб оятни ўқиб кўрайлик: “Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган сўзларимни У ёдингизга тушуради”.

Ушбу оят орқали биз шуни англаймизки, ҳар қандай куч қудрат, кечирим бериш ва севги ҳақида Худонинг Ўзи ҳар биримизга доимо эслатиб туради. Ҳар қандай кўмакни Худодан кутишимиз маъқулдир. Солиҳ кишининг ибодати ҳеч қачон жавобсиз қолмайди.

Агар гуруҳингиздаги бирон бир киши учун ибодатда бўларкансиз, Худо, албатта, қандай йўл тутишингиз кераклиги ва шу биродарга қандай ёрдам кераклиги тўғрисида, албатта, қандайдир фикр ёки донолик беради. Албатта, шу қандайдир муаммони бир ўзингиз ҳал қилишингиз мушкул.

Шунинг учун агар бошқаларга айтиш мумкин бўлса, албатта, бошқа тажрибали ва энг муҳими, ишончли етакчилар билан ҳам маслаҳатлашиб кўришингиз мумкин. Ҳамма етакчиларда ҳам турли хил муаммолар бўлиб туриши аниқ.

Бир биримиз билан суҳбатлашиш орқали ва тажриба алмашиш орқали кўп нарсани ва энг муҳими, муаммоларни ҳал қилиш усулларини бир биримиздан ўрганамиз. Кўпинча гуруҳ етакчиларининг ўзларига ҳам кимдандир далда керак бўлади.

Чунки ҳозирги кунда шарт шароитни ҳисобга оладиган бўлсак, ҳар бир масиҳий биродар учун кимдандир далда олиш жуда муҳим. Кимлардир сиз ҳақингизда салбий фикрлар, турли миш мишлар тарқатадиган бўлса, асло тушкунликка тушманг. Ўзингиз ҳақингизда бошқалардан сўраб кўринг.

Энг муҳими, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ўзингизни сканер қилиб текшириб кўринг. Ҳеч қачон қўлларингизни тушуриб, бўлди, энди мен ҳеч нарсага ярамайман ва ҳеч нарса қилолмайман, деб ташвишланманг.

Аксинча, Худовандга минатдорчилик билдириб, ўз танлаган йўлингизда яна давом этаверинг. Лекин шу танлаган йўлингиз тўғри эканлигига ўзингиз ишона олинг. Доимо ҳушёр бўлинг. Шайтон ҳар доим ўзининг ўқларини сафнинг бошида келаётган биродарга қарата отади.

Худованд ҳар биримизни асрашга мутлақ қодирдир. Азизлар, шунинг билан бугунги мавзуимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг ва ўзингиз учун қизиқарли мавзулардан фойдаланинг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча, хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top