3:14

Уй гуруҳлари 32

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада, дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг.

Ҳурматли уй гуруҳидаги етакчилар, сизнинг олиб бораётган ажойиб хизматингиз доимо Раббимиз Исо Масиҳнинг улуғланиши учун бўляпти. Балки ҳозир сиз ўз хизматингиздаги айрим ажойиб ҳосилларни кўрмаётгандирсиз,

Лекин Худованд барча хизматингизни қадрлайди ва самога борган пайтингизда кўплаб одамлар сизнинг олдингизга келиб: мен сиз орқали Худовандни танидим, шунинг учун мен ҳозир шу ерда Худованднинг жаннат аталмиш ажойиб маконида сиз билан биргаман, деган сўзларни эшитишингиз аниқ.

Лекин маккор ва биз масиҳий инсонларнинг душмани бўлган шайтон доимо ҳар бир масиҳий инсонларни йўлдан уришга ҳаракат қилади. Айниқса гуруҳ етакчилари ушбу қаршиликларга биздан кўра кўпроқ дучор бўлишади. Албатта, бунинг замирида шу нарса ётибдики, ҳар биримизнинг Худо учун қилаётган хизматимизни у тўхтатмоқчи бўлади.

1 Бутрус мактубининг 5 боби 8 оятидан шуни ўқиб кўришимиз мумкин: “Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб шердай бўкириб кезиб юрибди.” Албатта, унинг биз масиҳийларга берадиган фикрлари ҳеч қачон тўғри йўлга бошламаган.

Биз, масиҳийлар, албатта, ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатларни Муқаддас каломдан топа оламиз. Муқаддас каломнинг 1 Бутрус 2 боби 9 оятида айтилишича, биз ҳар биримиз танлаганмиз. Келинг, ушбу оятни биргаликда ўқиб кўрайлик:

”Аммо сизлар танланган бир авлод Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғуликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл комолотидан хабар бериш учун танлангансизлар”.

Азиз уй гуруҳидаги етакчилар ва радиомиз мухлислари, доимо ёдингизда бўлсин: Худо ҳар биримизга У учун яшашимизда ва Унга хизмат қилишимизда керакли куч қувватни ва кўмагини беради. Ушбу гапларимизни тастиғини топишимиз учун Эфесликларга мактубининг 2 боби 10 оятини ҳамда юқорида келтириб ўтган оятларимиздан бири 1 Бутрус китобининг 2 боби 9 оятларини ўзингизни Муқаддас каломингиздан ўқиб кўришингиз мумкин.

Азиз биродарлар, биз ҳар биримиз Раббимиз Исо Масиҳ учун ҳамма нарсани қила оламиз. Чунки Филиппияликларга мактубининг 4 боби 13 оятида айнан шу фикримизни тастиғини топишимиз мумкин. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сиз, азизларга, эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Азизлар, мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр соғ саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top