Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб ором олинг. Деярли барча айтиладиган ваъзларда барча масиҳий инсонларга гуноҳдан қочиш тўғрисида бот-бот эслатиб турилади.
Нафақат масиҳийлар, бошқа инсонлар ҳам гуноҳсиз ҳаёт кечиришга одатланишлари керак. Бу дегани, ўз ўзидан Худовандга қулоқ солиш деганидир. Нима учун Худо инсонларни гуноҳсиз ҳаёт кечиришларини истайди?
Чунки биз Худо томонидан яратилганмиз. Бу дегани, Худо бизнинг яратувчи Отамиздир. Ота эса ҳеч қачон ўз фарзандларига ёмонликни раво кўрмайди. Аслида гуноҳ инсонларни, айниқса масиҳий биродарларимизнинг ҳаётини бошқаришга асло унда ҳуқуқ йўқ.
Инсонларнинг ўзлари турли гуноҳларни қилиб кўришга моликдир. Шайтон, албатта, ҳар бир инсонни яна эски ҳолатга тушушини ва унинг алдовларига ва гуноҳ тўрига илинтиришни истайди. Лекин танлаш ҳуқуқи барибир инсонлардадир. Римликларга мактубининг 6 боби 12 оятини ўқиб кўрайлик.
“Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний баданларингизга ҳокимлик қилмасин, сиз баданларингиз ихтиёрига бўйсиниб кетманглар”. Биз, инсонларни, ҳеч ким мажбурлаб гуноҳ қилишга олиб бормайди.
Фақатгина авлодимиздаги гуноҳга қарши тура олиш иммунитетимиз бироз кучсизланиб қолганга ўхшайди. Шайтон биз, инсонларга, гуноҳни чиройли қилиб, шу нарсани татиб кўриш учун хоҳиш беради холос. Энди қандай қарор қилиш ҳар биримизга боғлиқдир.
Гуноҳ бошқа бизнинг устимиздан ҳокимлик қилмайди. Шунга қарамай, ушбу гуноҳкор дунёда гуноҳнинг кўринишлари мавжуддир. Шунинг учун ҳам қўлингизда руҳий қиличингиз доимо тайёр туриши керак. Чунки гуноҳ сизга қарши қачон жангга чиқишини олдиндан билолмайсиз.
Қачонки инсон Раббимиз Исо Масиҳга имон келтирар экан, энди унинг ҳаётини марҳамат, муқаддаслик, ва Худога итоаткорлик бошқаради. Шайтон инсонга: сен ҳеч қачон гуноҳга қарши туролмайсан, деб руҳан енгишга ҳаракат қилади.
Эсингизда бўлса, Раббимизга ҳам чўлда турли васвасалар орқали ҳужум қилган эди.
Раббимиз Исо Масиҳ каломдаги Худонинг сўзлари орқали унга қарши жанг қилди ва ушбу жангда ғолиб чиқди. Азизлар, ҳар биримиз ушбу бўлиб турган жангларда ғолиб келишга ҳаракат қилайлик. Бу фақатгина Худо билан амалга ошади. Азиз радио тингловчи биродар, агар бизга мактуб йўллашни истасангиз, бизнинг электрон манзилимизга ёзиб юборинг. Манзилимиз: dilkash@najot.com Сизлар билан хайрлашар эканман, ҳеч қачон мағлуб бўлманглар дейман. Хайр саломат бўлинглар.