3:12

Руҳий ғалаба 143

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг.

Муқаддас Китобда Исроилнинг биринчи шоҳи Шоулчалик ҳолдан тойган кишиларни у қадар кўп учратмайсиз. Чунки Шоул олтин қафасдан чиқолмай, унда бир умрга қолиб кетади.

Қилган барча иши унга фақат азоб-уқубат келтиради. Натижада бу ҳолат уни ҳалокатга олиб келади. Муқаддас Китоб тасвирлаб берган Шоулнинг қиёфаси биз учун етарлича огоҳлантириш бўлиши керак.

Бу одамнинг баъзи бир заиф томонлари бор бўлиб, уларни ички дунёга қаратилиши керак эди, акс ҳолда бу нарса ўзини-ўзи бошқара олмасликка олиб келарди. “Бенямин қабиласида Киш деган бир одам бор эди.

Киш Абилнинг ўғли, Абил Зарорнинг ўғли эди. Зарор Бахуратнинг, Бахурат Офиёхнинг ўғли эди. Бенямин қабиласидан бўлган Киш анча обрўли одам эди. Унинг Шоул деган ёш, чиройли бир ўғли бор эди.

Исроил халқи орасида Шоулдан чиройли одам йўқ эди. Ҳар қандай одамнинг бўйи унинг елкасидан келарди” деб ёзади 1 Шоҳлар китобининг 9 боби 1 ва 2 оятларида. Шоулнинг жамиятдаги ҳаёти илк даврида ҳеч нарсага арзимайдиган учта афзал томони бўлиб, улар келажакда унга ё обрў келтириши ёки тўсиқ бўлиши мумкин эди.

Гап унинг нимани танлашида эди. Танлов эса ўз навбатида, Шоулнинг ички дунёсининг кундалик ҳолатига боғлиқ эди. Бу қандай учта афзаллик бўлган? Биринчиси ― бойлик; иккинчиси ― жозибадор кўриниш; ва учинчиси ― йирик ва жисмонан бақувват гавда.

Ўзига хос бу афзалликлар ташқи дунёдаги одамлар учун муҳим аҳамият касб этарди. Бошқача айтганда, Шоул бир қарашдаёқ кўрган кишида бенуқсон инсон тасаввурини уйғотар, атрофдагиларга қараганда энг зўр кишидек туюларди.

Ташқи кўринишдаги бу уч белгининг барчаси эътиборни ўзига тортар ва Шоулга имконият эшикларини тезроқ очиб берарди. Қалбидаги доноликни ёки руҳий фазилатларни ривожлантиришнинг эса Шоулга кераги бўлмади. Унинг иши бошланишиданоқ жуда жадал суръат олганди.

Азиз радио тингловчи биродар, агар ҳар биримиз руҳий ҳаётимизда доимо ғалаба бўлишини истасак, албатта Худовандга бўйсуниб яшаш, энг аввало, ҳар биримиздан биринчи бўлиб талаб этилади. Худованд билан бирга бўлган инсон шайтоннинг режаларидан ва қўйган тўзоқларидан анча йироқ бўлиши аниқ. Азизлар, эшиттиришимиз сўнгида сизларга ўзимизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг деб қоламиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top