2:55

Худонинг сўзи 65

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада соғ омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳозирги кунда масиҳий биродарларимиз турли хил хизматлари билан Худога ўзларини бағишлаб, меҳнат қилиб келишмоқда.

Шундай хизмат турларидан айримларни айтиб ўтадиган бўлсам. Масалан, уй жойи йўқ инсонларга, турли камбағал оилаларга, яна ВИЧ касаллиги билан касалланган беморларга, хуллас, Худога муҳтож бўлган кўплаб инсонларга ўзларининг бор кучлари билан хизмат қилишмоқда.

Мана шу хизматлари эвазига эса Худованддан марҳамат, тинчлик ва баракага эга бўлишмоқда. Албатта, ҳали тавба қилмаган инсонларни олдига борган пайтимизда, биринчи бўлиб уларнинг руҳий аҳволи ҳақида ўрганишимиз керак.

Чунки Худованд аввалом бор уларга нажот беришни истайди. Шунинг учун ҳам, азизлар, Худованд ҳар биримиз ҳар куни кимгадир абадий ҳаёт тўғрисида гапириб беришимизни хоҳлайди.

Ҳар бир масиҳий киши дунёда гуноҳ содир бўлмаслиги учун ўзларининг қўлидан келган ишларини амалга ошириши керак. Масалан, ҳар куни юзлаб, ҳали ёруғ дунёга келмаган онасини қорнидаги болалар ўз ота оналарининг хоҳишлари билан аборт қилинмоқда.

Албатта, бу жуда даҳшатли ҳодисдир. Қачонки масиҳийларга эркинлик берилса, улар ўзларининг мақсадларини очиқ ойдин бошқаларга гапиришлари учун шарт шароит яратилса, дунёда гуноҳкорларнинг сони бир неча бор камайса керак, деб ўйлайман.

Қайси бир жойда Худога ҳеч қандай қаршилик йўқ экан, албатта, Худованд шу мамлакатни ва у ердаги яшовчи инсонларни баракалайди. Нима учун биз дунёни ўзгаришини шунчалик истаб қолдик? Бошқаларга ўхшаб тинчгина яшайверсак бўлмайдими?

Ушбу саволга “йўқ” деб жавоб беришдан ҳеч бир масиҳий чўчимаса керак. Сабаби, Раббимиз Исо самога Ўзининг Отасини олдига кўтарилишидан олдин, ҳар биримизга ажойиб топшириқ берганини ҳар биримиз биламиз.

Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг, дунёда гуноҳ йўқ бўлиши учун ва инсонлар бир бирига меҳр муҳаббатли бўлиши учун ибодат қилайлик. Дунёдаги барча инсонлар тинч тотув, дўст ва иноқ бўлиб яшашига нима етсин? Азиз биродарлар, сиз дунёни ўзгариши учун Худога қандай хизматлар қиляпсиз?

Шу ҳақида бизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top