Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳдан миннатдормиз. Куннинг иссиқ пайтларида муздеккина сувни симириб ичган кишининг мазза қилганлигини кўз олдингизга келтирганмисиз?
Ўйлайманки, бундай мазза қилиб сув ичиш ҳар биримизнинг бошимиздан ўтган бўлса керак. Раббимиз Исо Масиҳ: эй чанқаганлар, Менинг олдимга келинглар. Мен сизга шундай сув берайки, ичганингиздан кейин бир умр чанқамайсизлар, деб айтяпти.
Бу қандай ажойиб сув бўлдики, бир марта ичган одам бошқа чанқамаса? Менимча, ҳар қандай инсон ушбу сувдан ичиб кўришни орзу қилса керак. Марҳамат, тингланг. Ушбу сув ҳақида сизларга айтиб бермоқчиман.
“Чанқаганлар, барчангиз сувга келинг! Ҳаттоки сизлар ҳам, кумуш тангаси йўқлар, келинглар, сотиб олинглар. Келинглар, кумуш тангасиз шароб ва сутни бекорга олинглар! Сизлар нега нон бўлмаган нарсага кумуш берасизлар, тўйғазмаган нарсага меҳнат қиласизлар?
Мени диққат билан эшитиб, яхши нарсаларни енглар, токи жонингиз мой ила роҳатлансин. Менга қулоқ солиб, олдимга келинг. Мени тингланг, шунда жонингиз ором олади. Мен сизларга Довудга ваъда қилинган мангу аҳдим ва ўзгармас иноятимни бераман.
Мана, Мен уни халқлар учун гувоҳ қилиб бердим, уларнинг йўлбошчиси ҳамда насиҳатчиси қилдим. Мана, сен ўзинг танимаган халқни чақирасан, сени танимаган халқлар ҳам сенинг Худовандинг учун, Муқаддас Исроилинг учун сенга келгани шошилади.
Чунки У сени машҳур қилди. Раббийни топиш мумкин экан, Уни изланглар. У яқин турганда Уни чақиринглар. Имонсиз ўз йўлини, қонунбузар ёмон хаёлларини ташлаб, Раббийга мурожаат этсин, шунда У уни марҳаматлайди, бизнинг Худовандга мурожаат қилсин, чунки У раҳм-шафқатлидир” Ишаъё китоби 55 боб 1 оятдан 7 оятгача бўлган жойлар.
“Сиз ўткинчи озиқ учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озиқ учун ҳаракат қилинглар, уни сизларга Инсон Ўғли беради. Инсон Ўғли эса Ота – Худонинг муҳрига моликдир.
Халқ Исодан: “Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак?” – деб сўради. Исо деди: “Худога маъқул иш – Худо юборган Зотга ишонишдир”. Азизлар, агар тавба ибодати ҳақида билмоқчи бўлсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ омон бўлинг, азиз тингловчи.